Latest news

23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  4 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  0 23:08Европа лигаси. "Лион" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:59"Реал", "Аякс" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 22:35U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди(ми)?  9 21:59"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:35Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида "Фулад"га мағлуб бўлди  2 20:50"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси А Серияга қайтиши мумкин  1 20:24"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"  18 19:55"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4 19:31Де Брюйнега Саудия Арабистонидан йилига 24 млн евро таклиф қилишди  2 18:12Анчелотти "Реал"дан кетгач, Италияга қайтиши мумкин...  11 17:45Осимхен қанча маош сўраётгани маълум  3 17:23"Арсенал" икки ёш иқтидори билан янги шартнома имзоламоқчи  1 16:47Винисиус 1 миллиардлик таклифни рад этди  4

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди News

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

2010 йилги Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola лойиҳаси доирасида Тошкентга учиб келганидан хабарингиз бор.

Ташриф чоғида "Барселона" афсоналаридан бири Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга қисқа эксклюзив интервью берди.

- Сиз 2010 йил ярим финалида Германияга гол ургансиз ва Испания илк бор финалга чиққанди. Ўша кунни қандай эслайсиз?

- Бу биз учун жуда муҳим кеча бўлганди. Ўша баҳсни яхши эслайман, биз жамоавий тарзда ишлаб, ғалабага эришгандик. Бу ғалаба фақат меники ёки бошқа футболчиники эмасди, нафақат ярим финалда умуман ўша мундиалда чемпион бўлиш учун жамоавий ўйин намойиш этгандик.

- Сиз ўйнаган даврни Испания футболи тарихидаги энг кучли авлодга эга эди дейишади. Бунга қандай эришгандингилар? Нима деб ўйлайсиз бу йилги Жаҳон чемпионатида Испания яна мундиалда ғолиб бўла оладими?

- Ҳа мен ўйнаган пайтда таркибда жуда кучли футболчилар бор эди. Бу 2008 йилдан бошланганди. Ўша вақтдаги бош мураббийимиз Луис Арагонес бизнинг менталитетимизни бироз ўзгартирганди: бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганди. Биз ғалаба учун фақат меҳнат ва ҳаракат қилмадик, балки ақлни ҳам ишлатдик. 2008 йилда Европа чемпиони бўлдик. Кейин 2010 йилда Жаҳонда тенгсиз жамоага айландик. Ҳозир ҳам Испания терма жамоасида яхши футболчилар бор. Испания диёри доим яхши футболчиларни ўстирган ва ҳозирги терма жамоамиз ҳам Жаҳон чемпиони бўлади деб умид қиламиз.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика