Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  17 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  73 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Кападзе ва Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи”да кўрамиз...ми? News

Кападзе ва Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи”да кўрамиз...ми?

Мухлислар орасида Темур Кападзе ва Темур Ҳакимовни иккинчи даврада “Нефтчи” таркибига келиб қўшилиши борасида гап-сўзлар урчий бошлади.
Бунга фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов “Олмалиқ” билан ўйиндан сўнг ўз муносабатини билдириб ўтди.

- Албатта танаффус вақтида айрим чизиқларни кучайтириш учун кўз остимизга олиб қўйган ўйинчилар йўқ эмас. Лекин ҳозирча уларнинг номини айтиш шарт эмас. Кападзе ва Ҳакимов номлари эса очиғи бизнинг режамизда йўқ эди. Лекин уларнинг иккисини ҳам агарда имкони бўлса, жамоамда кўриш истардим. Чунки Темурлар ўйинчи эмас, улар профессионал футболчидир. Улар ўйнашни билади. Тажрибали Темур Кападзе айни дамда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бир нарсани тўғри тушуниш лозим, бугунги кунда “Нефтчи” билан “темирйўлчилар”нинг шароити анчагина фарқ қилади. Истайсизми йўқми, ёш ўтган сари ҳар қандай футболчи келажакни таъминлаб олиши учун ишлайди.

- Иқтидорли футболчи Темур Ҳакимовга келадиган бўлсак, унинг имкониятларини яхши биламиз. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси. Кубок баҳсида “Оқ-тепа” билан ўйнаганимизда ушбу футболчи бизда илиқ таассурот қолдирди. Лекин бу унинг иккинчи даврада жамоамизга келади дегани эмас. Қолаверса Ҳакимовни айни дамда “Оқ-тепа” билан амалда шартномаси бор.

- Ўзимга қолса, Темурларнинг ҳар иккисини ҳам “Нефтчи”да кўришни хоҳлардим. Чунки улар бизга ёрдам бера оладиган футболчилардир – дейди Мурод Исмоилов.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика