Latest news

16:52"Навоий ФА" - "Пахтакор" 0:1  1 16:30Ўзбекистон Кубоги. Наманган ФА - "Бунёдкор" 1:1  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 1:0  1 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   5 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  1 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  13 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  3 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  13 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  14 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  7 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  24

Каннаваронинг 13 дўсти ФОТО News

Биз худди Каннаваро сингари ЖЧ-2006да футболчи сифатида қатнашиб ҳозирда мураббийлик қилаётган юлдузлар ҳақида маълумот берамиз.



2010 йилдан буён мураббийлик қилаётган Хенрик Ларссон 2014 йил ноябрь ойидан буён Швециянинг "Хельсинборг" устози бўлиб ишламоқда.



Филипп Коку 2013 йилдан бери Голландиянинг ПСВ клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бормоқда. Ўтган мавсумда у жамоани мамлакат чемпиони қилди.


Жованни ван Бронхорст дастлаб Голландия ёшлар терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлди, кейин "Фейеноорд"да ёрдамчи вазифасини бажарди. Шу йил ёздан бошлаб ван Бронхорст "Фейноорд"га бош мураббий этиб тайинланди.



Рууд ван Нистелрой 2014 йил март ойидан буён Голландия миллий терма жамоасида ёрдамчи сифатида ишлаб келмоқда. Дастлаб у Гус Хиддинк билан, кейин эса Дэнни Блинд билан ишлади.



Сербиялик Деян Станкович футболчиликни тугатгач "Удинезе"да ёрдамчи мураббий бўлди, айни пайтда "Интер"да Роберто Манчинига ёрдамчилик қилмоқда.


Чап оёқда жуда кучли зарбага эга бўлган Роберто Карлос мураббийликка илк қадамларни "Анжи" клубида қўйганди. Кейинроқ Туркиянинг "Сивасспор" ва "Акхисар Беледийеспор" каби клубларда ишлади. Айни пайтда Ҳиндистоннинг "Деҳли Динамо" клуби бош мураббийи сифатида ишламоқда.



Хорватиялик Нико Ковач 2009 йил "Ред Бул Зальцбург" академиясида ишлади, икки йил ўтиб асосий жамоада бош мураббий ёрдамчиси бўлди. 2012 йил Хорватия ёшлар терма жамоаси, 2013 йил Хорватия миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг бошчилигида жамоа ЖЧ-2014да иштирок этди, ЕВРО-2016га йўлланма олди.



2006 йил футболчилик фаолиятини тугатган Зинедин Зидан 2013 йилда Мадриднинг "Реал" клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади. 2014 йилдан бери "Реал" клуби ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.


Саудия Арабистони терма жамоаси сафида 156та ўйинда 46та гол урган Сами Ал Жабер 2009 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Дастлаб "Ал Ҳилол"да, кейинроқ Франциянинг "Осер" клубида ёрдамчи мураббий бўлди. 2013 йил "Ал Ҳилол"да бош мураббий бўлди. 2015 йил февраль-май ойларида "Ал Ваҳда" клубида фаолият олиб борди.


Украиналик Сергей Ребров 2014 йил 19 май санасидан бери Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.


Коста-Рика терма жамоаси афсоналаридан бири бўлган Пауло Ванчоп 2008 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. 2010-2014 йилларда миллий терма жамоада ёрдамчи бўлган Ванчоп 2015 йилнинг йилнинг август ойига қадар, бир йил давомида бош мураббий бўлиб ишлади. Бироқ қўриқчи билан жанжалдан сўнг ўз лавозимидан кетди.


Франция терма жамоаси сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Патрик Виейра футболчилик фаолиятини 2011 йил "Манчестер Сити"да якунлади. Ўша йилнинг ўзида жамоанинг ўсмирларига бош мураббий бўлди. 2013 йилдан буён клубнинг ёшлар жамоасига устозлик қилиб келмоқда.


Клод Макалеле ҳам фаолиятини тугатган клубда мураббийликни бошлаган. 2011-2013 йилларда ПСЖда ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Клод 2014 йилдан буён "Бастия"да бош мураббий ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев 
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика