Latest news

07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10

Канчельскисдан тортиб Рунигача. "Манчестер Юнайтед"дан "Эвертон"га йўл олган футболчилар News

Канчельскисдан тортиб Рунигача. "Манчестер Юнайтед"дан "Эвертон"га йўл олган футболчилар

Қишки трансфер вақтида "Манчестер Юнайтед" футболчиси Донни ван де Бек ижара асосида "Эвертон"га ўтди.

"Daily Mail" нашри "қизил иблислар"ни "ирислар"га алмаштирган футболчилар хусусида маълумот тақдим қилди.

Андрей Канчельскис

"Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз вақтида Англия майдонларида жавлон урган. 1991-1995 йиллар оралиғида россиялик собиқ футболчи “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.  У “қизил иблислар” либосида 123 та учрашувда майдонга тушган ва 47 та тўп киритишга муваффақ бўлган. 1995 йилнинг август ойида эса "Эвертон"га йўл олган. "Ирислар" Андрей трансфери учун 5 миллион фунт стерлинг сарфлашган. У Ливерпуль клубида икки йил давомида 50 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урган.

Жон О'кейн

Жон фаолиятининг асосий қисмини ижарама-ижарада юриб ўтказган. У МЮда кучли рақобат туфайли асосий таркибга кира олмаган. 1998 йилнинг январь ойида эса Жон 1 миллион фунт стерлинг эвазига "Эвертон"га йўл олган. Айтиш керакки, қаҳрамонимизнинг ҳам "Эвертон"даги ишлари юришмаган Бир йил мобайнида атиги 14 та учрашувда майдонга тушиш – албатта, оз. О'кейн кейинги фаолиятини "Болтон" ва "Блекпул" сафида олиб бориб, 2006 йилда бутсаларини михга илган.

Йеспер Блумквист

Швециялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га 1998 йилда "Парма" клубидан келиб қўшилади. "Қизил иблислар" либосида уч мавсум давомида тўп тепади. 1999 йилда жамоа билан Европа Чемпионлар лигасини қўлга киритади. 2001 йилнинг ноябрида эса эркин агент мақомида "Эвертон" сафини тўлдиради. Атиги бир мавсум давомида "ирислар" сафида ўйнаган Йеспер 2002 йилда "Чарльтон Атлетик" сафига келиб қўшилади. 

Фил Невилл

Невилларнинг кичиги бўлган Фил "Манчестер Юнайтед" академиясидан чиққан ва "қизил иблислар" сафида 10 йилдан узоқ вақт тўп тепган. 2005 йилнинг августида эса "Эвертон" Фил трансферини 3,5 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган. Айтиш керакки, у "Эвертон"да ажойиб ўйинлар кўрсатиб, 8 йил давомида "кўклар" сафида 300 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган ҳамда шу жамоанинг ўзида бутсаларини михга илган.

Тим Ховард

АҚШ терма жамоаси собиқ дарвозабони Тим Ховард 2003-2007 йиллар оралиғида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилади, бироқ рақобат туфайли асосан захирада қолиб кетади. 2007 йилнинг февралида "Эвертон" Ховард трансферини эълон қилади. "Ирислар" Тимни 3 млн фунт стерлинг эвазига сотиб олишган. "Гудисон Парк"да 10 мавсум давомида 400 дан ортиқ учрашувда иштирок этиб, кейинчалик ватанига қайтади ва бир муддат "Колорадо", ундан сўнг "Мемфис" шарафини ҳимоя қилади. 

Луи Саа

2004 йилда "Манчестер Юнайтед" клуби франциялик ҳужумчи Луи Саани "Фулхэм"дан олиб келади. Тўрт йил давомида у "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилади. 2008 йилнинг сентябрида эса "Эвертон"га бориб қўшилади. Айтиш керакки, Дэвид Мойес қўл остида ҳам Саа ўзини йўқотиб қўймайди ҳамда кўплаб голларнинг муаллифига айланади. 

Даррон Гибсон

Ирландиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"да узоқ йиллар ўйнаган, лекин кўп қисмини ижара асосида бошқа жамоаларда ўтказган. 2012 йилда эса "Эвертон"га йўл олган. Беш йиллик фаолияти давомида 50 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. "Ирислар" сафини тарк этганидан сўнг "Сандерленд", "Уиган" ва "Салфорд" ўз омадини синаб кўрган. 

Том Клеверли

2007-2015 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган Том Клеверлини кўпчилик яхши билади. Таркибда юзага келган улкан рақобат сабабли у асосан "Лестер", "Уиган", "Астон Вилла" ва "Уотфорд"да ижарада ўйнайди. 2015 йилнинг июлида эса эркин агент мақомида "Гудисон Парк"га йўл олади. Афсуски, "Эвертон"да ҳам Том ўз даражасида ўйнай олмайди ҳамда "Уотфорд"га ўтади.

Морган Шнайдерлин

Морган "Саутгемтон"даги муваффақиятли ўйинлари туфайли "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари доирасига тушади. Натижада, 2015 йилда "қизил иблислар" 25 млн фунт эвазига франциялик хавбекни сотиб олишади. Бироқ тажриба етишмагани сабабли у "Олд Траффорд"да ўйнаб кета олмайди. 2017 йилнинг январида эса "Эвертон" Морганни 20 млн фунгта харид қилади. У жамоада асосий таркиб футболчисига айланади. 2021 йилдан эса фаолиятини ватанида "Ницца" сафида давом эттириш вариантини танлайди.

Уэйн Руни

Аслида Руни фаолиятини "Эвертон"да бошлайди ва АПЛда шов-шув кўтариб юборади. Натижада, 2004 йилда "Манчестер Юнайтед" Рунини сотиб олади. Сэр Алекс Фергюссон даврида Руни чинакам юлдуз даражасига кўтарилади. Клуб билан барча мусобақаларда зафар қучади. 2017 йилда эса "Эвертон" собиқ футболчисини ортга қайтаришга муваффақ бўлади. Бунинг учун "ирислар" 10 млн фунт стерлинг сарфлашади.

Самандарбек тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика