Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Канчельскис мухлислар билан учрашди News

Канчельскис мухлислар билан учрашди

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис бугун мухлислар билан учрашди.

Унда мухлислар Андрей Антанасовичга ўзларини қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилишди.

Мазкур саволларга жавоб берган “лочинлар” устози жамоанинг салбий натижаларига айрим футболчиларнинг клуб шаъни ва қадр-қиммати учун майдонга тушаётганликларини ҳис қилмасликлари, уларда характер ва руҳий ҳолатнинг етишмаслиги билан боғлади. Шунингдек, Андрей Канчельскис жамоа аҳил ҳамда иноқлигини, футболчилар ўртасида бўлиниш йўқлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, “Навбаҳор” бош мураббийи 4-6-турлар доирасидаги сафарда ўтказиладиган (5-турдан ўрин олган “Сурхон”га қарши кечадиган баҳс ҳам “Марказий” ўйингоҳ майдони чими ҳали тайёр эмаслиги боис, сафарда ўтказилиши эҳтимоли юқори) “Насаф”, “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига қарши кечадиган баҳсларда шогирдлари  майдонга фақат ғалаба илинжида тушишлари, мазкур ўйинларда ижобий натижа қайд этиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани амалга оширишини, мухлислар жамоанинг 12-ўйинчиси эканлиги, уларнинг қўллаб-қувватлашлари  “Навбаҳор”га руҳий қувват, қўшимча куч беришини таъкидлаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика