Latest news

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  2 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

"Камп Ноу" Андре Гомешни муносиб қарши олди. Бу ҳам бир ҳикоя News

"Камп Ноу" Андре Гомешни муносиб қарши олди. Бу ҳам бир ҳикоя

Кеча тунда Европа чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" ўз майдонида "Челси"ни мағлуб этди, 3:0.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Каталония жамоаси аъзоси Сержи Бускетс жароҳат олди ва унинг ўрнига Андре Гомеш майдонга туширилди. Бу ўзгариш одатий туюлган бўлса-да, мухлислар уни яхши кутиб олди.

"Майдонда ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Бажараётган ишим ўзимга ёқмайди. Ҳамма нарса жаҳаннамдагидек, чунки босим кучаймоқда. Оддий босимни яхши қабул қиламан, агарда босимни ўзимга қилсам, барчаси қийинлашиб кетади. Шунинг учун ҳам ўйинлар вақтида ёмон ҳиссиётлар мени тарк этмайди.

Машғулотларжа суст ва хотиржамман, шерикларим билан бирга бўлиш жуда қулай. Албатта, айрим кунларда ўзимни ишончли ҳис қиламан, бу эса сезиларли бўлиши мумкин. Балким олдинги муҳим вазиятларда қилган ҳаракатларим кўз олдимга келар. Бу эса мени олдинга қадам ташлашимга йўл қўймаяпти.

Кўп бора мен уйдан чиқишни истамаганман. Чунки у ерда мени диққатлик билан кузатишади, мен эса муҳокама ва уялишдан қўрқдим. 

Ўзимдаги бундай иллатларни бировларга ўтмаслигин истайман. Ўша вазиятларда ҳеч ким билан гаплашмайман, ҳеч кимга юк бўлмайман, одамови бўлиб қоламан.

Шундай фикрлар мени емириб ташлайди. Миямда ёмон фикрларни кўп айлантираман, ўйлаган ишларимни бажара олмайман. Жамоадошларим менга ёрдам беришади, чунки улар ўйлаётгандек ишларим юришмаяпти", - деб интервью берди Гомеш.

"Барселона" мухлислари Гомешни жуда кўп танқид қилишди: ўтган мавсумда ПСЖдан (0:4) учралган мағлубиятда ва "Атлетико" (1:0) билан баҳсда футболчини ҳуштаклар билан қарши олишди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика