Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  345 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

«Камолот» кубоги финал босқичига қуръа ташланди News

«Камолот» кубоги финал босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида 12 май, душанба куни «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтказилаётган «Камолот» кубоги мусобақасининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Учинчи маротаба ташкил этилаётган мусобақанинг 2014 йилги финал босқичига жами саккиз – Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг спорт клуби (ЎзДЖТИ СК), Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ), Гулистон Давлат университети (ГулДУ), Тошкент Темирйўл муҳандислари институти (ТошТЙМИ), Тошкент Молия институти (ТМИ), Фарғона давлат университети (ФарДУ), Бухоро Давлат тиббиёт институти (БухДТИ) ва Нукус Давлат педагогика институти (НДПИ) жамоалари йўлланма олишди.

Мусобақа финал босқичи 13-17 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Хусусан, гуруҳ босқичи, ярим финал ва 3-ўрин учун учрашувлари «Чилонзор» стадионида ўтказилса, финал учрашувига «Пахтакор» марказий стадиони мезбонлик қилади.

Қуръа натижаларига кўра, финал босқичи «А» гуруҳидан ЎзДЖТИ СК, ЎзМУ, ФарДУ ва ТМИ жамоалари, «В» гуруҳидан эса ГулДУ, ТошТЙМИ, НДПИ ва БухДТИ жамоалари ўрин олишди.

«Камолот» кубоги финал босқичи тақвими
13 май, сешанба

9:30. ЎзДЖТИ СК – ТМИ
11:00. ЎзМУ – ФарДУ
12:30. ГулДУ – БухДТИ
14:00. ТошТЙМИ – НДПИ

14 май, чоршанба
9:30. ГулДУ - НДПИ
11:00. ТошТЙМИ - БухДТИ
12:30. ЎзДЖТИ СК - ФарДУ
14:00. ЎзМУ - ТМИ

15 май, пайшанба
9:30. ЎзДЖТИ СК – ЎзМУ
11:00. ФарДУ - ТМИ
12:30. ГулДУ - ТошТЙМИ
14:00. НДПИ – БухДТИ

Ярим финал учрашувлари
16 май, жума

9:30. «А» гуруҳи ғолиби – «В» гуруҳи 2-жамоаси
11:00. «В» гуруҳи ғолиби – «А» гуруҳи 2-жамоаси

3-ўрин учун учрашув
17 май, шанба
10:00да бошланади.

ФИНАЛ
17 май, шанба
17:30да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика