Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  6 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади" News

Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг (2:0) "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг рақиб ҳужумга ўтиши ва очиқ зоналарга эга бўлишимизни кутгандим. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо рақиб дарвозабони жуда яхши ўйин ўтказди. Биринчи бўлимда ҳаво ҳам иссиқ бўлди", - дея фикр билдирди Камоллидин Тожиев баҳс якунлангач.

- "Пахтакор" жарима майдончаси ичида жуда кўплаб вазиятлар яратмоқда, аммо улардан фойдаланиш оқсамоқда...

- Совуққонлик. Бундан аввалги ўйинларда кўплаб голлар ураётган эдик. Сўнгги икки учрашувда эса камроқ гол уришни бошладик. Лекин вазиятлар яратаётганимиз мени хурсанд қилмоқда.

- Вақти келиб Ўзбекистонда куз-баҳор тизимига ўтиш мумкинми?

- Бунга тайёр бўлиш керак. Айниқса майдонларни. Бизда қиш совуқ келади. Агар шароитлар ярата олсак, ўтсак бўлади. Ҳозирги иссиқ ҳавода футболчилар бироз чарчаб қолишмоқда.



- Муҳаммадали Ўринбоев Бельгия клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Муҳаммадали Усмонов "Андижон" жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди...

- Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади. Усмонов ҳақида эса янгилик йўқ.

- Жамоага ёзги трансферлар ойнасида кучаядими?

- 2-3 футболчиларни олиб келишни режа қилганмиз. Маҳаллий ва легионер футболчилар.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика