Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Камолиддин Тожиев: "Натижадан қониқдим" News

Камолиддин Тожиев: "Натижадан қониқдим"

Coca Cola Суперлигаси 11-турида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев фикрларини билдирди.


- Барчага салом. 5 кун ичида иккита кучли жамоага қарши ўйнадик. Бугун тенг ўйин бўлди. Охирида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларнинг эмоциялари "Навбаҳор" билан ўйинда қолиб кетди. Кетма-кет икки сафар ўйинида ўйнадик. Шу сабабли ўйин охирроғида чарчаб қолишди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди.

- Бу ўйиннинг кечиктирилиши сабабли "Пахтакор"да етакчиларнинг йўқлиги бўлганди. Бугун ҳам Черан ўйнай олмай қолди.

- 3та сариқ карточкаси бор эди, ўтган ўйинда тўртинчисини ҳам олди. Бу футбол. Ўшанда футболчиларимизнинг катта қисми термаларда бўлгани учун ўйин қолдирилганди. Ўша пайтда захирамиз ҳам кам эди. Шу сабабли ўйинни қолдиргандик.

- Учрашув охирида ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушди. Бунинг сабаби нимада?

- Шаҳзоднинг жароҳати бор эди. Уни олдик ва Одилни (Ҳамробеков) ҳимояда ўйнатдик.

- Икки жамоанинг навбатдаги ўйини Суперкубокда бўлади. Шу сабабли жамоалар ёпиқ ўйин кўрсатишдими?

- Йўқ, ёпиқ ўйин бўлмади. Бизнинг 19 августда ҳам ўйинимиз бор. Аммо биз томондан ёпиқ ўйин бўлмади.

- Бошқачароқ қилиб айтганда, икки томон ҳам эхтиёткор бўлиб ўйнади.

- "Насаф" ҳам кучли жамоа. Улар қарши ҳужумга ҳам тез чиқишади. Ҳамма бу ерда гол ўтказиб юборишдан қўрқади. Шу сабабли икки томон ҳам эҳтиёткор бўлиб ўйнади.

- Бугунги натижа "Пахтакор"ни қониқтирадими?

- Ўйиннинг жараёнини ҳисобга олсак, қониқтиради. Аслида бу ерга ғалаба учун келгандик. "Пахтакор" доимо ғалаба учун майдонга тушади.

- Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"да ўсишни кўриб турибмиз. Аммо жамоанинг ҳужумида муаммолар бор. Банашак вазиятларидан фойдалана олмаяпти. Холдорхоновга эса кам имконият берилмоқда.

- Банашак ҳам бир йилдан кўпроқ ўйинларда қатнашмади. Ҳозир у ўз жисмоний ҳолатини тиклаш учун меҳнат қилмоқда. Пўлатхўжага ҳам секин-секин кўпроқ вақт беришни бошлаймиз.

- Янги келган легионернинг ҳолати қандай?

- У жароҳат олган. Мэтью ҳам "Навбаҳор" билан ўйинда жароҳат орттириб олган. 

- Азмиддиновнинг жароҳати ҳақида. Бу "Пахтакор"да ҳимоячилар етишмовчилигини келтириб чиқармайдими?

- Оёғи сал тортишиб қолди. Жароҳати унчалик жиддий эмас. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика