Latest news

15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  0 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  6 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  8 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16

Камолиддин Тожиев: "Максим Шацких ҳакамни сўкмаган эди" News

Камолиддин Тожиев: "Максим Шацких ҳакамни сўкмаган эди"

Суперлиганинг 15-тур баҳсларидан ўрин олган Ўзбек "эль-классико"сидан сўнг, "Пахтакор" жамоаси мураббийи Камолиддин Тожиев учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин голга қадар кечди. Гол ҳам "рикошет"дан урилди. Умумий қилиб айтганда, бугунги учрашув битта голга қадар кечди ва ушбу гол ўйин натижасини ҳал этди.

- Максим Шацких қизил карточка олган ҳолатда нима рўй берди? Максим Александрович ҳакамни ҳақорат қилдими?

- Шацких ҳакамни сўкмади. Сўкиниш бўлди, лекин у гаплар ҳакам томонига айтилмаган эди. Футболчиларга гапираётган чоғида бу ҳолат рўй берди, ҳакам эса умуман бошқа томонда эди. Ҳакамни ҳақорат қилмаган эдик.

- Қизил карточкадан сўнг амалга оширилган ўзгаришларни сиз амалга оширдингизми ёки Максим Шацких онлайн тарзда жамоани бошқариб турдими?

- Йўқ, ўзгаришларни онлайн тарзда Максим Шацких амалга оширди.

- "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоа бугун катта хоҳиш билан ўйнаши кутилаётган эди, лекин "Пахтакор" футболчилари бугун бир оз футбол ўйнашга иштиёқ йўқдек кўринди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Ўйинни таҳлил қиламиз ва кўриб чиқиб баҳо берамиз. Ўйиндан аввал ҳаммаси яхши эди.

- "Пахтакор" жамоаси сўнги йилларда Черанга жуда боғланиб қолди. Черан ҳам "универсал" футболчи, лекин шунга қарамай у қариб бормоқда. "Пахтакор" Черанннинг ёшроқ вариантини жамоага олиб келиш вақти келмадими?

- Машғулотларда Драган ҳеч кимдан қолишмайди. Тўғри, биз Черанга ўхшаш футболчи сотиб олсак ўзимизга яхши, лекин Черан машғулотларда ҳеч кимдан қолишмайди ва мен машғулотларга таянган ҳолда хулоса чиқараман.

- Бугунги учрашувдаги ҳакамликка баҳо берсангиз?

- Ҳакамликни муҳокама қилмайман ва гапиришни ҳам хоҳламайман. Кимдурлар шу орқали чемпион бўлмоқчи, майли бўлаверсин. Биз ҳакамларни муҳокама қилмаймиз.

- Кўпчилик "Пахтакор" жамоасининг ёзги трансферлар кампаниясини муваффақиятсиз дейишмоқда. Сизнинг бунга фикрингиз қандай?

- Биз ўзимиз амалга оширган трансферларимиздан тўлиқ қониқдик. Уларга "адаптация" учун вақт керак ва ҳаммаси ўз ўйинини топади.

- Санжар Қувватов бир неча йилдан буён "Пахтакор"нинг асосий дарвозабони, лекин сўнги учрашувларда Қувватов қўпол хатоларга йўл қўйди. Беларуслик янги дарвозабон ёки Отабек Бойдумородовга имконият бериш вақти келмадими?

- Бугунги учрашувдаги гол "рикошет" орқали урилди. Янги дарвозабонга келадиган бўлсак, у жамоага киришиб кетиш учун вақт керак, у ҳали йигитлар билан чиқишиб кетиши керак.

- Файзуллаев "Пахтакор"ни жуда қийин аҳволда ташлаб кетди. "Пахтакор" жамоасининг мураббийлар штаби Аббосдан хафа бўлдими?

- Унга таклиф чиқди ва у рози бўлди. Нима бўлганда ҳам, футболчи учун ўсиш бўлди. Тўғри у бизни бир оз ноқулай ҳолатга солиб қўйди, лекин унинг шартномасида шундай банд бор эди ва биз уни хоҳласак ҳам олиб қола олмасдик. Аббос бизни норози қилгани йўқ, лекин биз унинг қолишини истаган эдик.

- Нидерландиялик ҳимоячи Стинвурден бугун "дебют" учрашувини ўтказди. Ўзингиз ҳам ҳимоячи бўлгансиз, Стинвурденнинг бугунги ўйинига баҳо берсангиз?

- Биз уни сотиб олишдан олдин ўйинларини кўп кузатган эдик. У яхши ҳимоячи, фақат ҳозир унга вақт керак. Жамоага бир оз киришиб кетиши учун. Мен футбол ўйнаган вақтларим ҳам "Пахтакор"да кўпчилик ўйнаб кета олмас эди. Бир оз вақт ўтсин, у жамоага кўникиб кетиши керак.

- Август ойида "Пахтакор"ни принципиал рақибларга қарши бир нечта баҳслар кутиб турибди. Жамоа кейинги учрашувларга қанчалик тайёр?

- Биз тақвим қийинлигини билар эдик ва шу сабабдан йиғин ўтказдик. Ҳозир бизда захира ўриндиғи бор, биринчи даврада захирада футболчилар етишмаётганди. Худо хоҳласа, қолган барча учрашувларни яхши ўтказамиз.


Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика