Latest news

23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  1 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  0 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:22"Антверпен" — "Ауд-Хеверле Лёвен". Таркиблар маълум  5 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  24 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  3 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  19 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас" News

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас"

Кеча Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Европа лигаси 1-саралаш босқичида "Левски"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга чиқди.
Ўйин тугагач учрашувда ҳисобни очган ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев sports.kz сайтига интервью берди.

— Камолиддин, ғалаба билан табриклаймиз! Айтинчи бу қандай бўлди?
— Табрик учун раҳмат! Бу жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувни яхши бошладик ва иккита гол урдик. Кейин эса қарши ҳужумларда ўйнай бошладик. Кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Танаффусда бош мураббий Талгат Байсуфинов нима деди ?

— Ўйинни сусайтирмаслигимизни айтди, рақибга бўш ҳудудлар қолдирмаслигимизни тайинлади. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимизни таъкидлади.

— Урган голингизни кимга бағишладингиз?

— Тўғриси голимни ўз онамга ва клубимизнинг барча мухлисларига бағишладим. Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас!

— "12-ўйинчи"нинг ёрдами сезилдими?

— Ҳа, бугун мухлисларимиз стадионда қойилақом муҳитни юзага келтиришди. Барча футболчилар уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турди. Уларга миннатдорчилик билдираман.

— Эндиги рақиб Босния ва Герцеговинанинг «Широки Бриег» клуби...

— Ҳа, менимча рақиб анойилардан эмас, аммо унгача бизни чемпионатда «Тараз»га қарши ўйинимиз бор. Айни пайтда барча ушбу ўйин ҳақида ўйламоқда.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика