Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Камолиддин Мурзоев: “Раҳбарият футболчиларни натижага мос равишда қўллаб-қувватламади” News

Камолиддин Мурзоев: “Раҳбарият футболчиларни натижага мос равишда қўллаб-қувватламади”

Бекободлик ҳужумчи Камолиддин Мурзоев фаолияти давомида олий лиганинг кўплаб жамоаларида тўп тепган. Жорий мавсумда футболчи “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Гарчи бухороликлар мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, чемпионатни кучли тўртликда якунлашган бўлишсада, жамоа ҳужумчисининг ишлари у қадар юришмади. Биз Камолиддин МУРЗОЕВ билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

-Камолиддин, жорий мавсум сиз учун қандай кечди?
-Очиғини айтишим керак, мавсумдан кўнглим тўлмади. Мавсумни кутилмаган жароҳат билан бошладим. Умуман мавсум қандай бошланган бўлса, якуни ҳам шундай бўлди. Ўз олдимга қўйган мақсадларимнинг 20 фоизини ҳам бажара олмади.

-Йил бошида ҳам жароҳатингиз бор эди. Йил охирида ҳам жароҳат боис ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Бунга рақибларингизнинг қўпол ўйин кўрсатганими ёки бошқа сабаб бўлдими?

-Йил бошида жароҳатим у қадар жиддий эмасди. Хабарингиз бор йил бошида Малайзияда бўлиб қайтдим. Иссиқ иқлимдан бирдан совуқ ҳавода машғулотларни ўтказиб, яхшигина шамолладим. Шу боис жамоанинг қишги йиғинни деярли ўтказиб юбордим. Шунга қарамай, тезда жисмоний ҳолатимни яхшилаб, асосий таркибдан жой ола бошладим. Чемпионат доирасида 16 июнь куни “Нефтчи”га қарши баҳсда ҳимоячи билан тўқнашиб кетиб, ерга ноқулай йиқилишим оқибатида жароҳат орттириб олдим. Кейинчалик ўзимга келиб олган бўлсамда, иккинчи даврани фақат оғриқ билан ўтказдим.



-Жароҳатингиз бўлишига қарамай майдонга тушдингизми?
-Иккинчи давра арафасида фақат “Машъал”га қарши ўйинда майдонга тушдим. Қолаверса, ўринбосарлар таркибида ҳам 2-3 та баҳсда ҳаракат қилдим.

-Айтмоқчи бўлганим оёғизда оғриқ бўлишига қарамай майдонга тушгансиз. Ўша оғриқни вақтида даволаб, тўлиқ соғайиб майдонга қайтсангиз бўлмасмиди?

-Тўғриси, менга тўғри ташхис қўя олишмади. 2 ойлик танаффусдан кейин майдонга қайтдим. Аммо жароҳатдан тўлиқ қутулмагандим. Кейинчалик машғулотларнинг бирида оғриқ кучайиб, умуман югуролмай қолдим. Мавсум тугашига оз қолганида Германияга бориб кўрикдан ўтиб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим.

-Германияда жарроҳлик амалиётини ўтаб қайтдингиз. Қачон буткул жароҳатдан фориғ бўлиб, майдонга қайтасиз?

-Яна тахминан ўн кунлардан кейин индивидуал тарзда машғулотларни бошлайман. Ўйлайманки, янги мавсумни яхши спорт формасида оғриқларсиз бошлайман.

-Янги мавсумни “Бухоро”да бошламаслигингиз аниқми? Қайси жамоалардан таклифлар бўлаяпти?

-Менимча,”Бухоро”да бошламасам керак. Чунки жарроҳлик столига ётганимдан кейин формага киришмга вақт керак. Йил бошида “касал бўлсанг ҳам биз билан югуриб тур” деган мураббий операциядан кейин бир маротаба ҳам тел қилиб, ҳолатим билан қизиқмаганидан кейин бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳозирча ҳеч қандай таклифлар бўлгани йўқ.

-Эшитимизча, Германияга кўрикдан ўтиб, операция жараёнларигача ўз ҳисобингиздан амалга оширибсиз...

-Ҳа, машинамни сотиб Германияга бориб соғлиғим учун қайғуришга мажбур бўлдим. Мавсум охирида уша сафарга бориб келишим учун ойлик маош ва мукофот пулларимни сўраб, клуб раҳбарига мурожаат қилсамда, натижа бўлмади.

-Ўтган йили 25 та учрашувда тўп тепдингиз ва рақибларингиз дарвозасини 11 та гол киритган эдингиз. Бу йил Олий лигада ўтган йилгига қараганда икки баробар кам ўйин ўтказдингиз. Аммо бирор маротаба ҳам рақиблар дарвозасига гол уролмадингиз? Бунинг сабаби нимада?

-Бунга аниқ сабаблар кўрсата олмайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, мавсумни юксак формада бошлай олмадим. Жамоамиз янги шаклланган жамоа эди. Йил бошида ҳамма нарса жамоа ўйинига ва натижага қаратилган эди.

-“Бухоро”да гол уролмаганингиз сабаби жамоанинг ўйин услубига мослаша олмаганингиз деб айтиш мумкинми?

-Ўйин услубига мослаша олмаганим эмас, балки ўша услуб шаклланаётган пайтида жароҳат олганим шахсий кўрсаткичларимга таъсир қилди, деб ўйлайман.

-“Бухоро” иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказди. Ҳаттоки учинчи уринни эгаллаш учун яхши имкониятга эга бўлди. Ҳал қилувчи баҳсларда жамоага нима етишмади?

-Ҳақиқатан ҳам иккинчи даврада жамоа анча мазмунли, ўзига ишониб ҳаракат қила бошлади. Чунки футболчилар бир-бирларини анча тушуниб ҳаракат қила бошлашган эди. Бизга бироз омад етишмади деб айтиш мумкин. Шунингдек, жамоа раҳбарияти  талаб қилинган натижага яраша футболчиларни қўллаб-қувватламади, деб ҳисоблайман.

-Умуман 3-ўрин учун баҳсда “Бухоро” “Насаф”га ўзаро учрашувларда мағлуб бўлди. Ҳаттоки Ўзбекистон кубоги ярим финалининг ҳар иккала баҳсида ҳам “Бухоро” қаршиликларга умуман қаршилик қила олмади. “Бухоро” гарчи чемпион “Локо”ни таслим этган бўлсада, Бердиев жамоасидан барча тўрт учрашувда мағлуб бўлди....

-Тўғри таъкидладингиз. Бу йил “Насаф” биз учун “чақилмас ёнғоқ”қа айланди. Уларга қарши ўтказилган тўртта учрашувнинг иккитасида биздан очиқчасига омад юз ўгирган бўлса, иккита ўйинда “Насаф” билан ҳар томонлама устунлик қилди.

-"Бухоро"да бош мурббийи Жамшид Саидов бўлсада, унга Агамуродов маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаётганидан барчанинг хабари бор.  Саидов қоғозда бош мураббийми ёки машғулотларни ҳам ўзи бош мураббий сифатида ўтказадими? Масалан "Локомотив"да Микляев бош мураббий саналсада, аслида жамоани учрашувларга Мирко Йелечич тайёрлайди... 
-“Бухоро”да ҳам деярли “Локомотив”даги сингари ҳолат...


-Олий лигадаги энг яхши учта футболчи сифатида кимни кўрсатардингиз?
-Очиғини айтсам, бу мавсумда Темур Копадзенинг ўйини менг жуда маъқул бўлди.
Уни кўпчилик ёши ўтиб қолган деб ўйлаганди. Аммо у бу фикрларларга зид ўлароқ, майдонда ҳақиқий етакчи ва профессионал қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб берди. Кейинги поғоналарда Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машариповни қўйган бўлардим.

-Олий лигада бу мавсумда легионер ҳужумчилар ўзларини кўрста олишди. Сизнингча, Чемиртан кучлими ёки Черан?

-Ҳар иккала футболчи ҳам иккинчи даврадан бошлаб олий лигада тўп тепа бошлашди ва ўз жамоаларига жуда катта ёрдам беришди. Шу сабаб алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Уларнинг иккаласи ҳам ўз жамоаси учун керакли ҳужумчи эканлигини майдонда исботлай олишди.

-Агар ҳисоблаб кўрадиган бўлсак, фаолиятингиз давомида айни пайтда олий лигадаги деярли ярим жамоасида тўп тепибсиз. Умуман бир жамоада узоғи икки мавсум тўп тепгансиз. Бу нима билан боғлиқ?

-Бу аввало жамоаларимизнинг моливий ҳолати стабил эмаслигидан дарак беради. Кўп ҳолларда клублар бор имкониятдан самарали фойдаланиш эмас, “сен бўлмасанг, бошқаси” қабилида иш кўришади. Шунда сиз жамоангизни тез тез алмаштиришга мажбур бўласиз. Тўғри, футболчилар ҳар доим ҳам ҳақ бўлавермайди. Улардаям камчиликлар бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай спортчи йил якунида, яхши ҳордиқ чиқариб, яна шу жамоа билан муваффақиятга эришишни хоҳлайди.  Аммо  бизда тўп тепадиган футболчиларнинг 70 фоизи кейинги фаолиятини қандай кечишини билмаган ҳолда мавсумдан мавсумга ўтишади.

-Футболчилик узоқ давом этадиган фаолият эмас? Бутсаларни михга осганда сиз ҳам мураббийлик билан шуғулланасизми?

-Бу ҳақда аниқ бир қарорга келганим йўқ ҳали. Чунки мураббийлик ҳам осон иш эмас. Лекин инсон ҳаётда ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак. Шу сабаб бу йил мураббийлар учун “С” лицензияга ҳужжат топширдим.

-Фаолиятингиз давомида кўплаб машҳур ва тажрибали мураббийлар билан ишлагансиз... Луис Сколари, Анатолий Демяненко, Виктор Кумиков, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Тачмурад Агамурадов. Улардан қайси бирини  ўз ишининг ҳақиқий устаси деб биласиз?

-Бу инсонлардан мен жуда кўп нарсаларни ўргандим. Улар нафақат бизга футболнинг техник ва тактик томонларини, балки ҳаёт сабоғини ҳам ўргатишди. Юқорида санаб ўтилган мураббийлардан миннатдорман. Уларнинг барчаси ўз ишининг усталари, деб ҳисоблайман.

-Суҳбатингиз учун раҳмат. Янги йилда мухлисларга тилакларингиз...

-Остонада турган Янги йил барчанинг хонадонига тинчлик ҳотиржамлик олиб келсин. Янги йилда янги марралар, зафарлар барчага насиб этсин.

Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.


Камолиддин Мурзоев энди "Бухоро"да ўйнамайди


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика