Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  24 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Камолиддин Мурзоев: "Лауреат бўлиш мен учун ёқимли сюрприз бўлди" News

Камолиддин Мурзоев: "Лауреат бўлиш мен учун ёқимли сюрприз бўлди"

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг сентябрдаги ғолиби бўлган "Динамо" ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев билан қисқача суҳбатлашдик.


- Умуман энг яхши футболчи бўлишингизни кутганмидингиз?
-  Мен учун бу кутилмаган сюрприз бўлди.

- Футболчи учун шу каби эътирофлар қанчалик ёқимли? Бу сизга қўшимча куч ёки мотивация берадими?
- Бу футболчи учун катта ютуқ албатта. Қилаётган меҳнатларнинг самараси деб биламан. Лекин шу билан биргаликда тўхтаб қолмаслик керак. Камида шу мавқеини сақлаб қолиш лозим. Бу каби эътирофлар футболчи учун янада яхшироқ ўйнашига катта мотивация беради.

- "Динамо"да ўйинингиз очилиб кетишини асосий омили нимада деб ўйлайсиз?
- Мураббий ишончи, жамоадошларим билан илиқ муносабат. Бу менга майдонда кўпроқ эркинлик бермоқда. Шунингдек, мен яна ўз жойимда, номинал ҳужумчи сифатида ўйнамоқдаман. Шу боисдан ҳам гол уришим, жамоага кўпроқ фойда келтиришим яхши томонга ўзгарди деб ўйлайман. Энг асосийси омиллардан бири эса бу омад. Футболчи учун омад жуда керакли ва муҳим нарса.

- "Динамо" Олий лигада жон сақлаб қоладими?
- Бунинг учун қўлимиздан келадиган барча ишни амалга оширамиз.

- Тасаввур қилайлик, "Динамо" мабодо Олий лигадан тушиб кетди. Шунда жамоада кейинги мавсум ҳам қолган бўлармидингиз?
- Бу ҳақида ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Яхшиси олий лигада қолайлик, шуниси ҳамма учун яхши бўларди. Мен ҳали ўсишим керак, шу жиҳатдан олиб қараганда, биринчи лига ҳақида ўйлаш ноўрин.

- Олий лигадаги энг кучли 5 нафар футболчи номини айтинг...
- Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян, Игорь Сергеев ва Шуҳрат Муҳаммадиев.

- Сиз учун қайси дарвозабонга гол уриш қийин кечди?
- "Нефтчи" посбони Черемесин бу мавсумда мен учун чинакамига бош оғриқ бўлди.

- Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан сизни биринчи бўлиб ким табриклади?
- "Насаф"да бирга ишлаган дўстим Азиз Нурий мени биринчи бўлиб табриклади.

- Бу ютуқни кимга бағишлайсиз?
- Оила аъзоларимга ва айнан сентябрь ойида туғилган ўғлим Исломга бағишлайман.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика