Latest news

00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  2 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0

Камолиддин Мурзоев "Динамо" билан шартнома тузди News

Камолиддин Мурзоев "Динамо" билан шартнома тузди

Иккинчи давра олдидан таркибини бир қатор янги футболчилар билан тўлдирган «Динамо» жамоаси «заявка» муддатининг сўнгги кунида яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди.

Хабарингиз бор, иккинчи давра олдидан жамоамиз ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун ҳужумчи излаётган эди. Куни кеча «Динамо» биринчи даврани «Олмалиқ» сафида ўтказган 28 ёшли ҳужумчи Камолиддин Мурзоев билан келишувга эришди. Иккинчи давра учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддати саналмиш 14 август куни «Динамо» Камолиддин Мурзоевни ПФЛ «заявка»сидан ўтказди.

Ҳужумчи айни дамда клубимиз ихтиёрига келиб қўшилган ва машғулотларда иштирок этмоқда. Камолиддин Мурзоев «Динамо» жамоаси сафида 97-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли ушбу ҳужумчи 2010-2013 йиллар давомида «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари сафида тўп сурган бўлса, сўнгги мавсумни Қозоғистоннинг етакчи клублари «Иртиш» ва «Шахтёр» сафида ўтказганди. Жорий мавсумнинг биринчи қисмини эса «Олмалиқ» таркибида ўтказиб, 12 ўйинда 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика