Latest news

21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  0 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  1 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  8 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  11 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0

“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия акциясининг махсус футболкаларига эга бўлинг! News

“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия акциясининг махсус футболкаларига эга бўлинг!

Эртага Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия акцияси бўлиб ўтишидан барчанинг хабари бор.
Ушбу хайрия акциясинин ўтказиш бўйича тузилган ташкилий гуруҳ сўнгги тайёргарликларни амалга оширишмоқда. “Геолог” спорт мажмуасини тадбирга мос равишда безаш, керакли жиҳозларни ўрнатиш, тадбир дастури ва бошқа шу каби тайёргарликлар аллақачон тайёрлаб қўйилди.

Фақат энди хайрия тадбирида воҳалик футбол ишқибозлари ва иштирокчилар фаол бўлишса бўлди. Бу жуда муҳим, ҳозирги кунларда юртимиз футбол ишқибозларининг ҳам эътибори шунда.

Хайрия тадбири иштирокчиларига яна бир янгиликни етказиб қўйишни ўзимизга лозим топдик. Кеча хабар берганимиздек хайрия тадбири доирасида футбол шоу учрашуви ҳам ўрин олган. Ана шу футбол учрашувида иштирок этадиган жамоа аъзолари учун “Насаф” ПФК томонидан махсус футболкалар ҳам тайёрлаб қўйилди. Бундан ташқари ана шундай футболкалардан хайрия иштирокчилари томонидан эсталик учун харид қилишга ҳам тайёрланди. Шуни такрор ва яна такрор айтамизки, ушбу футболкалардан тушган ҳар бир сўм маблағ Камолиддин Кенжаевга топширилади. Хайрия акцияси иштирокчилари бу каби саҳоватли ишлари билан Камолиддин Кенжаевни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссаларини қўшган бўлишади.





Яна бир нарсани эслатиб қўйсак, ана шундай футболкаларни харид қилган иштирокчилар тадбирда иштирок этган, ўзи ҳоҳлаган футболчи ёки мураббий билан бирга расмга тушиши ҳамда унинг дасхатини харид қилган футболкасига тушириб олиши мумкин. Бу ҳақда хайрия акцияси ташкилотчилари улар билан олдиндан келишиб қўйишган. Ҳеч кимга рад этилмайди.





Шунингдек футбол учрашувида иштирок этган футболчиларнинг ҳам футболкаларини уларнинг дасхати ва бирга расмга тушиш шарти билан хайрия акцияси иштирокчиларининг харид қилиш имкони бўлади. Мабода бир футболкага икки ёки ундан кўп харидор бўлганда ким ошди йўли билан сотилади. Яна такрорлаймиз хайрия акциясидан тушган барча маблағлар Камолиддин Кенжаевга топширилади.

Хайрия акцияси ташкилотчилари воҳалик футбол ишқибозларини ана шу тадбирда фаол иштирок этишларини кутишмоқда. Зеро, малакатимизда бўлгани каби воҳамизда ҳам саховатпеша инсонлар кўпчиликни ташкил этади.

Ҳа яна бир нарсани эслатиб қўймоқчимиз, тадбирда таниқли журналист, ҳаммамизга таниш футбол шарҳловчиси, ҳурматли Хусан ака Темиров суҳандонлик қилади. Тадбирга марҳамат!



Хайрия тадбири эртага яъни, 22 ноябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида соат 15:00да бошланади.

Хайрия акциясининг Қашқадарё вилояти бўйича
вакили. voha.uz сайти маъмури

Зиёдулла Сафаров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика