Latest news

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  8 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди" News

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди"

Биринчи лиганинг 8-туридан ўрин олган "УзДонгЖу" - "Истиқлол" (1:2) ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Учрашув якунлангач "Истиқлол" бош мураббийи Камол Жўнашев билан суҳбатлашдик.

- Бугунги баҳс менга ёқди. Ўйинда шогирдларим берилган кўрсатмаларни 70 фоизини бажаришга муваффақ бўлишди. Бир томондан бугун озгина омад ҳам биз томонда бўлди деб ўйлайман, - деб гап бошлади Жўнашев.

- 3 кундан кейин яна бир жиддий учрашувимиз бор. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу баҳсга шогирдларимни муносиб тайёрлашга ҳаракат қиламан.

- “УзДонгЖу” жамоаси менга жуда ёқди. Биринчи лигада янгилардан бўлишига қарамай бизга етарлича қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Жамоада бир қанча тажрибали ўйинчилар борлигини гувоҳи бўлдим.

- Бизда шундай вазиятлар бўлдики, жамоамизнинг бир неча етакчи ўйинчилари жароҳат олишганда жамоа мағлубиятга учрамоқда. Масалан, аввалги ўз уйимизда ўтказилган 2 учрашувда мағлубиятга учрадик. Ўтган турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда йигитларим яхши ҳаракат қилишганди. Жамоам бугун яхши кайфиятда тўп сурди. "УзДонгЖу"га қарши баҳсдаги ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика