Latest news

07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  0 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  4 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0

Камо Газаров: "Fалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди" News

Камо Газаров: "Fалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

«Динамо» - «Локомотив» (0:1) ўйинидан кейин «Динамо» клуби ёрдамчи мураббийи Камо Газаров ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
«Ўйиндан олдин «Локомотив»га қарши баҳс оғир ўтишини билардик. Чунки Тошкент жамоаси сўнгги икки ўйинда Чемпионлар Лигасида «Ал Садд» ва Олий Лигада «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этганди. Шу боис бу баҳсда асосан қарши ҳужумда рақибни жазолашга интилдик. Бир қатор вазиятлар ҳам яратдик, аммо голни уришга келган омад биз томонда бўлмади. Fалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин бошида Игнатий Нестеров яккама-якка вазиятда қўполлик қилиб футболчимизни тўхтатгани учун четлатиши ҳам мумкин эди.

Умумун олганда Азиз Ибрагимов ва Николай Чипевларда ҳам қарши ҳужумда гол уриш учун имкониятлар бор эди, аммо вазиятларда омадимиз келмади. Футболчиларимизга раҳмат дейман. Минглаб мухлисларимиз олдида бор куч ва имкониятларини сарфлаб кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсатишди. «Локомотив» эса захирадан туширилган кучли футболчилари эвазига ғалабани илиб кетди. Биз эса асосан маҳаллий ёш йигитларимиз билан уларга жавоб бера олмадик" - дейди "Динамо" клуби ёрдамчи мураббийи.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика