Latest news

16:50Руни: "Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"га қайтади  0 16:11Меньян учун АПЛнинг учта клуби даъвогарлик қилмоқда  0 15:46Биринчи лига старт олди. Бу қандай форматда ўтади?  3 15:29Ван Дейк "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди  0 14:48"Атлетико" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  2 14:20"Челси" инглиз форварди учун трансфер пойгасида етакчилик қилмоқда  4 13:44Яқин соатларда БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилиниши кутилмоқда  15 13:25"Хоразм" - "Бунёдкор". Жамоалар 15 йиллик танаффусдан сўнг тўқнаш келмоқда  4 12:38Райс: "Арсенал" "Реал" камбэк қилмаслигига ишончи комил эди"  17 12:14Клопп Бразилия терма жамоаси ёки "Реал"да мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин  12 11:50АПЛнинг уч гранди Ла Лигадаги иқтидорни нишонга олди  2 11:23EЧЛ яримфиналида тўртта давлат - Англия, Испания, Италия ва Франция клублари ўзаро куч синашади. Бундай ҳолат 2018 йилдан бери кузатилмаган эди  21 10:50Ақлли компьютер ЕЧЛ соврини учун фаворитлар рейтингини янгилади  40 10:22Артета «Реал»ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  11 09:53Килиан Мбаппенинг жароҳати тафсилотлари маълум  4

Камерун терма жамоаси мураббийи ўз ўйинчиларининг исмини билмайди. Бу ҳазил эмас News

Камерун терма жамоаси мураббийи ўз ўйинчиларининг исмини билмайди. Бу ҳазил эмас

Балки, бунга Это'О айбдордир.

Камерун терма жамоасини Жаҳон чемпионатида Бразили, Швейцария ва Сербия билан қийин гуруҳ кутиб турибди. Қийин бўлади, аммо африкаликларда қизиқарли таркиб бор – ҳужумда Шупо-Мотинг, ярим ҳимояда Замбо-Ангисса, дарвозада Андре Онана.

Жамоани тўртта ЖЧда иштирок этган ва терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича рекордчи (130) ҳисобланган афсонавий Ригобер Сонг шуғуллантирмоқда. Аммо, битта муаммо бор: Сонг жамоасидаги айрим ўйинчиларининг исмини билмайди.

Сонг эълон қилиш пайтида ўзи жалб қилган футболчиларнинг исми ва фамилиясини чалкаштириб юборди. Ригоберни журналистлар тўғирлаб юборишди, баъзида эса ҳатто матбуот котиби ҳам аралашди.




Дастлаб "Сиэттл" ҳимоячиси Нуу Толо билан ўхшамади – уни Муми Этулу деди, кейин журналистлар айтиб юборишди. Кейинчалик Камерун чемпионатида ўйнайдиган Суаибу Мару (шунчаки Суадибу деди) ва Жером Нгом (матбуот котиби ёрдамисиз айта олмади) билан ҳам хато қилди. Мураббий "Марсель" дарвозабони Симон Нгапандуэтнбуни шунчаки исми билан атади, шу сабаб уни ютубдаги изоҳларда танқид қилишди.


Балки, ушбу футболчиларни терма жамоага Это'О олиб келгандир. Айнан у Ригоберни тайинлаган


Сонг мартдан бери терма жамоада – жамоани Антониу Консейшаудан сўнг қабул қилиб олди. Португалиялик мураббий яхши натижаларга эришди (14та ғалаба, 6та дуранг ва 3та мағлубият), аммо Африка Кубоги ярим финалида Мисрга ютқазди.

Спорт вазири Консейшауни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаганди, аммо футбол федерацияси раҳбари Самюэль Это'О бунга қарши эди. Это'О ўтиш ўйинлари якунида бунга қадар ёшлар терма жамоасини бошқарган Сонгни тайинлади.



Камерун Ригобер билан саралашда Жазоирдан ўтди ва ЖЧга чиқди. Камерунликлар шундан сўнг яна тўртта ўйин ўтказишди: Бурундини ютишди, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга ютқазишди, ноябрда эса Ямайка билан дуранг ўйнашди.

Нега Сонг фамилияларда адашди? Marca'да иккита талқин бор. Биринчиси: Ригобер шунчаки ярим йил ичида маҳаллий футболчиларнинг фамилиясини ўрганишга улгурмаган. Иккинчиси: бу ўйинчиларни терма жамоага Это'О жалб қилган, мураббийнинг ўзи эса улар билан деярли таниш эмас.


Камерун терма жамоаси: "Бавария" юлдузи, А Сериядаги энг яхши ярим ҳимоячилардан ва Россия фуқаролигига эга ўйинчи


Камерун камида ўйинчилари турли топ-лигалардан келган қизиқарли жамоа.

Дарвозада "Интер"да Андре Онана туради. Унинг ўринбосарлари "Марсель"дан Симон Нгапандуэтнбу ва Саудия Арабистонининг "Абхи" жамоасидан Давид Эпасси. Бундан ташқари "Арис"дан тажрибали Нкулу ва Лига 1дан таниқли Кастелетто ва Вулар бор.

Ярим ҳимоядаги ўйинни А Сериянинг ҳақиқий юлдузи бўлган "Наполи" ўйинчиси Франк Замбо-Ангисса бошқаради. Унга "Локомотив" (Москва) тарбияланувчиси, ЦСКА ва "Анжи"да ўйнаган ва Россия фуқаролигига эга Гаэль Ондуа ёрдам беради.



Энг юлдузли чизиқ – ҳужум. Бу ерда "Бавария"да бирин-кетин голларни ураётган Эрик-Максим Шупо-Мотинг ва ўзини Салаҳдан кучли санайдиган "Ал Наср"дан Венсан Абубакар бор. Шунингдек таркибдан Брайан Мбеумо ("Брентфорд") ва Карл-Токо Экамби ("Лион") ўрин олган.

Ригобер Сонг ва унинг жамоаси (ҳатто исмини билмайдиган футболчилар ҳам) Жаҳон чемпионатини 24 ноябрь куни Швейцарияга қарши ўйин билан бошлайди.


Мундиаль 2022. Камерун!


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика