Кака "Реал"даги энг яхши куни ҳақида гапирди
26 sep 2022 23:53
News
Кака "Реал"даги энг яхши куни ҳақида гапирди
2007 йилги "Олтин тўп" соҳиби Кака "Реал"даги даври ҳақида очиқ гапирди.
"Реал"даги энг яхши хотира? Балки бу ғалати туюлиши мумкин, у ердан кетган куним энг яхшиси бўлган. Ўша куни Флорентино Перес билан гаплашганимда у менга қўлидан келган барчасини қилганимни, натижалар учун боримни берганимни, аммо жароҳатлар ва кам ўйин амалиёти ўзимни кўрсатишга йўл қўймаганлигини айтганди. Ўшанда мен учун ҳам бу ёқимли бўлганди ва сезгандимки, "Реал"нинг эшиклари бундан кейин ҳам менга очиқ бўлади.
Мана нима учун Сизлар "Реал" ва Моуринью ҳақида ёмон гапирганимни эшитмагансиз. Парижда ўтган финалда Флорентино Перес билан учрашганда қучоқлашиб кўришгандик", - деди Кака.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments