Кака: “Америкада яхши пул тўлаш билан бирга жуда яхши яшашади”
23 apr 2015 17:00
News
Кака: “Америкада яхши пул тўлаш билан бирга жуда яхши яшашади”
“Олтин тўп”нинг 2007 йилдаги соҳиби Кака айни пайтда АҚШ футбол лигасида “Орландо” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бразилиялик 32 ёшли футболчи 5 учрашувда 2 гол уриб, бир марта гол билан тугаган тўп оширишига муаллифлик қилди. “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида у дастлабки таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.
– Европа футболи билан ўртадаги фарқни ҳис қилдингизми?
– Умуман олганда, ҳафтада битта ўйин бор. Бу ерда ўйинга тайёрланишга кўпроқ вақт кетади. Шу сабабли рақиб жисмоний жиҳатдан ҳамиша 100 фоиз тайёр бўлади. Кўп баҳсларда имкониятлар тенглашади. Ўйлашимча, “MLS” бу борада яхши шаклланган.
– Дебют учрашувида 62 минг ишқибоз кўз ўнгида гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?
– Бразилияда муҳимроқ ўйинларга бундан кам мухлис келади. Мен янги жамоада биринчи ўйинда шу пайтгача гол урмагандим. Бу жуда ажойиб бўлди.
– Сизни бу ерга келишга Бекхэм кўндиргани ростми?
– “Милан”да бирга ўйнашимиздан олдин Флоридада у билан турне давомида бир неча марта учрашгандим. У ҳамиша “MLS” ҳақида яхши нарсаларни гапириб берган. Чемпионат яхши эканлиги, бу ерда завқ олиш мумкинлигини айтган. Ҳа, унинг фикрлари катта аҳамиятга эга бўлди. Агар у бўлмаганда таклифни рад этишим мумкин эди.
– Бу ерга келишингиз ҳақида “Милан”даги мавсум мобайнида гаплар эшитилди. Якуний қарорни қачон қабул қилдингиз?
– Чемпионат якунида Галлианидан тезроқ ҳаракат қилдим. У Бразилияга менинг қайтишимни муҳокама қилиш учун учиб келиши лозим эди. Ўша пайтда “Орландо” билан музокара ўтказдим ва шартнома имзоладим. Галлиани бу ҳақида билган биринчи инсон бўлди. Унга мен учун қилган ишлари ва ёрдами учун миннатдорчилик билдираман.
– Океан ортига йўл олишингизда жаҳон чемпионатига бормаганингиз ҳам таъсирини кўрсатдими?
– Қайсидир маънода. Уйдаги жаҳон чемпионатида терма жамоага қайтиш учун барча ишни қилдим. Мени олмасликларини билганимда жиддий ўзгаришлар қилиш лозимлигини ўйладим.
– “Милан” рақобатбардош бўлганда Италияда қолган бўлармидингиз?
– Айтиш қийин. Ажойиб дамларни ўтказган жамоада бир мавсум ўтказиш мен учун бахтга тенг.
– 2003 ва 2013 йилги “Милан”ни солиштириб берсангиз.
– “Реал”да 4 йилни ўтказдим ва “Милан”да бошқа футболчилар ўйнаётганди. Аввалги таркибдан Бонера ва Аббьяти қолганди холос. Индзаги ҳамиша яқин бўлганди. Бироқ кийиниш хонасида ҳаммаси умуман бошқача эди.
– Индзаги бошчилигида “Милан” ўйинини кўрдингизми?
– Кўп эмас. Натижаларни кузатаман, улар жамоада қийин мавсум бўлаётганини билдириб турибди. Лекин бу томондан мен оптимистман. 2-3 йилдан кейин барчаси жойига тушади. “Ювентус”дан ўрнак олиш лозим.
– Индзаги сингари мураббийлик фаолиятини бошлашни хоҳлармидингиз?
– Ҳозир йўқ деган бўлардим. Орадан 3-4 йил кейин фикримни ўзгартирарман. Лекин бугун бундай ҳолат юз бермайди. Футболда қолишни режалаштиряпман, аммо ўзимни Леонардо каби бошқарув ролида кўрмоқчиман.
– “Реал”да барчаси кўриниш олинишини билганингизда ҳам “Милан”дан кетган бўлармидингиз?
– Мадриддаги йиллар қийин, лекин бахтли бўлди. Биз чемпионат, кубок ва суперкубокда ғалаба қозондик. 4 мавсумда 29 тўп киритдик. Бу ёмон якун бўлди деб ўйламайман. “Реал” сафида ўйнаш мен учун профессионал нуқтаи-назардан ўта фойдали чиқди. Футболчи сифатида ўсишга эришдим. Уни фаолиятимдаги энг муҳим қадамлардан бири деб ҳисоблайман. Қариган пайтимда “Милан” ва “Реал”да ўйнаганим тўғрисида гапира оламан. Ёмон эмас, шундайми?
– Ҳозир Италия футболи пасайиш даврини бошдан кечирмоқда. Бунда иқтисодий инқироз айбдорми?
– Ҳа. Чекланган имконият билан ПСЖ, “Челси”, “Манчестер Сити” ва бошқа бой жамоалар билан рақобат қилиш қийин. Италия учун ҳозир осон бўлмаган давр. Лекин шу ҳолат ҳам ўсишга олиб келади. “Ювентус” мисолидан ўрнак олишга чақираман. Улар ажойиб натижаларни қайд этишмоқда. Улар навбатдаги чемпионликни таъминлаб бўлишди ва Чемпионлар лигасида яхши ҳолатдалар. Туринда қандай ишлашаётганини диққат билан кузатиш лозим.
– Иқтисодий ҳолат ҳозирдагидек бўлганда 2003 йил Италияга келган бўлармидингиз?
– Мен Италияни танламадим, Италия мени танлаган. Бу даражада етганим учун ушбу мамлакатга миннатдорчилик билдираман. Ҳозир ҳам Италия мени ўзига тортади. Ҳаёт услуби, одамлар, ишқибозлар туфайли бу ерни ёқтираман, фақат футбол учун эмас. Агар бирорта ёш футболчи мендан маслаҳат сўраса, унга Италияга боришни тавсия қилган бўлардим.
– Галлианига кимни тавсия қиласиз?
– Кевин Молино. У жуда яхши ҳужумчи, Тринидад ва Тобагодан. У катта имкониятга эга ва фойда келтириши мумкин.
– Сиз Балотелли билан бирга ўйнагансиз. У бой берилган иқтидорми ёки шунчаки имкониятлари юқори баҳолаб юборилганми?
– Тўғриси, унинг “Ливерпул”даги фаолиятини кузатиб бормаяпман. У билан бир мавсум елкама-елка ўйнаганман ва унинг иқтидори юқори бўлганини биламан. Ўйлашимча, у ҳамиша масъулиятни тушунавермайди. Италияда ҳам, Англияда ҳам шундай бўлган. У бу жиҳатни тўғри баҳолай олмайди.
– Дунга сизни Бразилия терма жамоасига номзод сифатида кўряптими?
– 2014 йил охирида Аргентина ва Японияга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдим. Бошқа чақирув олмадим. Дунга мени яхши билади. Бу ерда ўйнаётганим муносабатга таъсир қилмайди. Мен кутаман. Агар барқарор яхши ўйин кўрсатсам, у менга имконият беради.
– Жаҳон чемпионатини мухлис каби томоша қилдингиз. Германия билан 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин қандай ҳисларда қолдингиз?
– Туганмас афсус ва асабийликни ҳис қилдим. Барча бразилияликлар сингари. Биз мўжиза кутгандик, бироқ бу содир бўлмади. Бу Бразилия футболи тарихида оғир вазият бўлди.
– “MLS”га Хавьер Эрнандес ва Златан Ибрагимович келиши ҳақида гапиришмоқда. Бунда сизнинг ҳиссангиз борми?
– Қисман, ҳа. Бу ерга келаётганимда футболни янада ривожлантириш тўғрисида ўйлагандим. Бекхэм бошлади, Анри давом эттирди. Ҳозир Вилья бор, Жеррард, Лэмпард келади. Жовинко шу ерда ўйнаяпти. Улар Европада ҳам хотиржам ўйин кўрсатишлари мумкин. Америкада яхши тўлашадими? Ҳа, лекин энг муҳими бу ерда жуда яхши яшашади.
– Роналду ва Мессидан бошқа кимни эътироф этасиз?
– Неймарни. У билан терма жамоада бирга ўйнаганман ва нималарга қодирлигини биламан.
Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments