Latest news

11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  30 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4

Каио Жуниор: "Азиз Ҳайдаров фантастик футболчи" News

Каио Жуниор: "Азиз Ҳайдаров фантастик футболчи"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Бунёдкор"ни гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тезкор гол бизга таъсир қилди. Аммо биз бугун ёмон ўйнадик дея олмайман. Айниқса иккинчи бўлимда. Ҳисобни 2:1 қилиш учун жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Агар ўша голни урганимизда ўйин бошқача кечарди. Биз иккинчи бўлимда футболчиларни алмаштириб натижани ўзгартиришга уриндик", - дейди Каио Жуниор.


- Балки бугун жамоаингиз жисмоний ҳолатда ютқазгандир?

- Йўқ. Жисмоний томонлама ўйинга тайёр эдик. Жисмоний ҳолат бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. Иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилдик.


- Жуниньо яхши ўйнаётганди. Уни нима учун алмаштирдингиз?

- Жуниньо Жонинг ўрнига олиб келинганди. Жони сотиш менинг фикрим эмасди. Клуб молиявий қийинчиликка дуч келгани учун уни сотдик. 19та ўйинда 16та гол урган Ҳозир Жонинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқ.


- "Бунёдкор" ОЧЛда қайси босқичга қадар етиб боради деб ўйлайсиз?

- Таркибда кўп ёшлар бор. Улар мусобақада узоққа боради деб ўйлайман.


- Рақиб сафда энг яхши футболчилар ким?

- Ярим ҳимоячиларнинг барчаси яхши ўйнади. Бундан ташқари чап қанот ҳимоячиси ва Ҳамдамов яхши ҳаракат қилди.


- Ҳайдаров ва Луваннор ҳақида қандай фикрдасиз?

- Луваннор жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Азиз Ҳайдаровга бугун ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳайдаров фантастик футболчи. Иккаласи ҳам қўлдан келганича ўйнашди.


- Шогирдларингиз бугун асабий ўйин кўрсатишди?

- Бу ўйин кечишига боғлиқ. Сабаби биз ютқазаётгандик. Табиийки ютқазишни ҳеч кимни хоҳламайди.


- Клубингиз сафидаги маҳаллий футболчилар савияси легионерлардан жуда паст экан...

- Бунга қўшилмайман. Сабаби таркибда БАА терма жамоаси аъзолари ҳам бор. Ярим ҳимоячилар ҳам миллий терма жамоада ўйнашади.


- "Бунёдкор" мухлислари ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ажойиб. Улар бугун жамоани қойилмақом тарзда қўллаб қувватлашди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика