Latest news

11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  1 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  10 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  6 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1

“К-Лига” ва ПФЛ ўртасидаги тафовутнинг бир қисми ҳақида ВИДЕО News

“К-Лига” ва ПФЛ ўртасидаги тафовутнинг бир қисми ҳақида ВИДЕО

Кундаликда ёзиб ўтганимдек, Ойбек Касимов билан "К-Лига"нинг қизиқарли ўйинларидан бирига ташриф буюрдик.
Авваллари Жепаров, Кападзе ва Гейнрих каби футболчиларимизнинг "К-Лига"га ўтишида муносиб ўрин тутган Ойбек акани маҳаллий агентлар жуда яхши танишар экан. Аслида бу ўйинга кириш учун Алишер ака Никимбаевдан ёрдам сўрагандим. У киши ОФКнинг собиқ матбуот котиби Стив Кимга мурожаат қилган. Стив иккимиз танишмиз. Кўплаб мусобақаларда бош-қош бўладиган, ўз ишининг усталаридан бири ҳисобланади. Афсуски, ҳозир у бошқа департаментга ўтиб кетган. Стив "К-Лига" матбуот котибига менинг ташрифим ҳақида айтган экан, улар эса ўз навбатида мен билан боғланишди. Бу ерда Жепаровга ташрифим ҳақида айтиб, ёрдам беришини сўраган эдим. Хуллас икки томон менга ўз ёрдамини аямади ва мен ўйинга ташриф буюрдим.



Биринчи ўринда медиа трибунага аҳамият қаратдим. Бежизга Жанубий Корея турли-туман мусобақаларга мезбонлик қилиш учун ариза бермайди. Уларда барча структура мукаммал тарзда йўлга қўйилган. ОФК рейтингида, Корея доим Япониядан кейинги ўринларда туради. Ўйлаб қолдим, Кореяда шундай бўлса, Японияда қандай экан? Бир имкон бўлса кун чиқар юртга ҳам бориб келиш керак. Медиа трибуна халқаро мусобақалар каби икки хилдаги хизматни таклиф этади. Истанг, фақат ёзиб ўтиринг, ўйинни таҳлил қилиш учун. Истанг, ҳар бир столда ТВ ўрнатилган, ўша ерга жойлашинг. Ўйинни шархлаётган икки нафар шарҳловчи сал пастроқда ўз ишини бажаряпти. Кўплаб давлатларда шундай ҳолатни кузатаман, балки бу шарҳловчини янада эркинроқ ва ўйинга кириб кетишини таъминлар.



Ўзингиз учун билиб қўйинг, Кореяда футбол биринчи рақамли спорт тури эмас. Шунинг учун оммавийлиги бироз паст. Бу ерда бейсбол ўртасида бўлиб ўтадиган чемпионатларга жуда кўплаб мухлислар ташриф буюради. Гарчанд, футбол биринчи рақамли спорт тури бўлмаса-да, унга бўлган эътибор бейсболникидан кам эмас. Нафақат бу икки спорт, балки баскетбол, волейбол, гандбол, умуман жамоавий ўйинлар бор-ки, ҳаммасида шароит бир хил.



Турнир жадвалидан келиб чиқиб ёзсам, "Жежу Ю"да учинчи ўринни олиш учун имконият мавжуд. Бу ўрин ОЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма беради. "Сеонгнам" эса кучлилар сафида қолиш учун курашяпти. Ўз тарихига эга бўлган жамоанинг ҳимоясида катта муаммо бор экан. Шу боис бўлса керак, жамоа кўплаб голларни ўтказиб юборяпти.



Очилиш маросими ҳақида ёзганимда, мухлислар учун яратилган шароит ҳақида айтиб ўтгандим. Бу оддий тур ўйини бўлса-да, ундан кам эмасди. Боиси бу ерда футбол бейсболнинг асосий рақобатчиси, мухлисларни жалб қилиш учун ҳам уларга катта эътибор қаратилади. Масалан, биринчи бўлим якунига етганидан кейин, мухлисларга корейсча ширинликлар бепул тақдим этилди. Ўйин олдидан жамоа тимсолини кийиб олган маскотлар, мухлислар билан турли кўнгилочар тадбирларни ўтказишди. Буни футболга катта фойдаси борлиги ҳақида, Туркияда бўлиб ўтган ЖЧда япониялик ҳамкасбим айтиб берган эди.

Энди бевосита ўйинга тўхталсам. Бу ерда фаворит ва аутсайдер фақат турнир жадвалида. Амалда эса барча жамоаларнинг кучи тенг. Сиз бир мавсум ичида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф” ёки “Бунёдкор”дан очко олишига ишонасизми? Йўқ албатта, бунга ишониш шарт эмас, амалда кўряпмиз. Худди Хитой чемпионатида бўлгани каби, Кореяда ҳам жамоаларнинг савияси бир хил. Японияда ҳам исталган пайтда биринчи лигадан чиққан жамоа чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Турнир жадвалида иккинчи ўринда турган “Сувонг” сал аввал “Сеонгнам”да муҳим очкони йўқотган эди. Бугун эса “Жежу Ю” 2 очкодан маҳрум бўлди.



Энди бевосита Жепаров ва унинг жамоасининг ўйини ҳақида тўхталсам. Нима учун Корея терма жамоасининг ўйинида пасайиш кузатилаётганини энди тушунгандекман. Жепаров кечаги ўйинда яққол ажралиб турди. Паслари ва ҳужум қилишлари билан легионер эканлиги билинди. Корейсларнинг ўзида эса ўйинни ўз қўлига оладиган футболчини кўрмадим. Икки жамоада ҳам йўқ эди. Уларнинг бугунги кундаги асосий муаммоси ҳимоя чизиғи эканлиги яққол кўзга ташланди. Сал техникан бўлса, 3 нафаргача футболчини бемалол алдаб кира оласиз. Биринчи бўлимда “Сеонгнам” ташаббусни ўз қўлига олди. Жепаровнинг ўзи икки марта ҳужумчиларга яхши пас берди. Бўлим якунига етгач, футбол тарғиботига қаратилган академия тарбияланувчилари ўртасида кўргазмали ўйин ташкил этилди. Майдон марказига, сиз суратда кўриб турганингиздек, кичик дарвозалар олиб чиқилди ва 7-8 ёшдаги болалар футбол ўйнашди. Бу ҳам тарғиботнинг бир тури.

Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ “Сеонгнам” футболчисига нисбатан меҳмонлар ҳимоячиси қўпол ҳаракатда бўлди ва бош ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жарима нуқтаси олдига Сервер Жепаров келди ва зарбани бехато амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди. Афсуски, шундан кейин “Сеонгнам” тўлиқлигича ҳимояга ётиб олди. Ҳимояда ётган жамоа, агар ҳимоячилари савияли бўлмаса, барибир гол ўтказиши тайин. Шундай бўлди ҳам. Ҳакам ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди, 90+1– дақиқада эса ”Сеонгнам" дарвозабони тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди, бу ерда эса ҳимоячи йўқ жойдан рақибга пенальти совға қилди, 1:1.



Шундан сўнг мезбонлар яна ҳужумга ўтишди. Қолган 4 дақиқада 3та хафвли ҳужум амалга оширилди. Битта вазиятда корейс футболчиси 2 нафар футболчини алдаб, Жепаровга пас беришда хатоликка йўл қўйди. Пас бироз қаттиқроқ бўлганида, тўп Жепаровга келиб тушарди. Шу тариқа ўйин якунига етди.

Табиийки икки жамоа ҳам натижадан қониқмади. Менга манзур келгани, баҳс якунига етганидан кейин “Сеонгнам”нинг барча футболчилар бир бўлиб, майдон атрофининг ташқарисидан айланиб, стадионга йиғилган мухлисларга ташаккур изҳор қилиб чиқдилар. Бизда ютқазиб қўйсак, қовоқ-тумшуқ қилиб, дарҳол ечиниш хонасига кириб кетамиз. Ўрган, студент!

Баҳс якунига етганидан кейин Жепаровнинг ўйинга оид фикрлари билан қизиқдим. Шу билан бирга у Ўзбекистон – Афғонистон учрашувига келишини айтиб ўтар экан, терма жамоага сайтимиз орқали омад тилади. 

сифатли тури

мобил тури

Нодирхўжа Юлдашев.
Жанубий Корея, Сеонгнам.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика