Журжевич Тожикистонга жўнаб кетди
27 aug 2016 07:21
News
Журжевич Тожикистонга жўнаб кетди
Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 1-тури доирасида Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Сурия терма жамоаси мазкур ўйинга тайёргарлик жараёнида 27 август куни сафарда Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Таъкидлаш жоиз, саралаш босқичидаги рақибларнинг ўйинлари Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа мураббийлари штабида катта қизиқиш уйғотган. Шу боис, миллий терма жамоа техник директори Деян Журжевич 1 сентябрь куни Тошкентда меҳмон бўладиган Сурия терма жамоасининг ўйинини кузатиш ва ўрганиш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи илк тури доирасида 1 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments