Жозе Моуринью: "Реал"га қарши ўйин МЮ учун машғулот..."
24 jul 2017 09:15
News
Жозе Моуринью: "Реал"га қарши ўйин МЮ учун машғулот..."
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Реал"га қарши ўйин биз учун жуда яхши машғулот бўлди. Биринчи тайма асосий таркибга қарши баҳс ажойиб ўтди. Танаффусдан кейин эса "Реал"ни ёшларни туширгани учун жамоамизда мотивация йўқолди. Майдонда курашлардаги чанқоқлик камайди. "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаган футболчилар иккинчи бўлимда "Реал"нинг резервдаги ўйинчилари уларга қарши ҳаракатланишганидан ранжишди.
Иккинчи тайм менга ёқмади. Умуман олганда эса кўнглим тўлди.
Агарда Мата ва Эрреранинг жароҳатлари жиддий бўлиб чиқмаса, ҳаммаси идеал тарзда ўтган бўлади.
Нега ўнта пенальтидан учтасини голга айлантирдик? Бу ҳали мавсум олди тайёргарлик. Тўғрисини айтадиган бўлсам, мен ҳали кимлар пенальти тепиши борасида якуний қарорга келганим йўқ.
Link :
Source : МЮ расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments