Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  5 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Жозе Моуринью: "Ҳимояда жуда оддий ва қўпол хатоларга йўл қўйдик" News

Жозе Моуринью: "Ҳимояда жуда оддий ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Челси"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.


- Учрашув дебюти биз учун ёмон бошланди. Шунга қарамай биз ҳисобни тенглаштириш учун имкониятга эга бўлгандик, аммо буни уддалай олмадик. Кейин эса ҳимоядаги навбатдаги хато гол билан якунланди. Жуда оддий хатоларимиз эвазига гол қўйвордик. Бу каби вазиятларда гол ўтказиб юбориш ярамайди.

Биз Лондонга ҳужумкор футбол кўрсатиш учун ташриф буюргандик. Дастлабки голдан сўнг очиқ футбол кўрсатиш ниятимиз борлигини намойиш этдик. Аммо қарши ҳужумларда ўз дарвозамиздан кетма-кет голлар қўйиб юбордик. Агарда ҳисобни 1:2 қилолганимизда баҳс буткул бошқача сценарий остида давом этган бўларди.

Футболда ҳеч нарса қилмасдан рақибга ташаббусни топшириб қўйиш мумкин. Бугун шу ҳолат руй берди.
Ҳимояда жуда ғалати хатоларга йўл қўйдик, индивидуаль хатолар ҳам анча кўп бўлди. "Челси" эса бу хатоларимиз учун бизни кечирмади.

Пешқадам жамоадан 6 очко ортда қоляпмиз. Ўртадаги фарқни қисқартиришимиз учун ғалабалар зарур. Бу эса осон қўлга киритилмайди. Биз охирги 3та ўйинда жамғаришимиз керак бўлган 9 очко ўрнига 2 очко эгасига айландик.

"Челси" мухлислари мени яхши кутиб олишди. Улар ўзларини одатдагидек тутишди. Бошқача бўлишини кутмагандим ҳам.

Контенинг қулоғига нима деб пичирладим? Бу унга тегишли гаплар эди, сизларга эмас.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика