Жозе Моуринью "Челси"га қайтишни истамоқда
28 jan 2023 14:50
News
Жозе Моуринью "Челси"га қайтишни истамоқда
Моуринью Рим клуби раҳбарияти томонидан молиявий ёрдам кўрсатилмаганидан ҳафсаласи пир бўлган. Португалиялик мутахассис учун айни вақтда устувор сценарий Лонлон клубига қайтиш бўлиб, у аввал икки марта "қўклар"га устозлик қилган: 2004 йилдан 2007 йилгача ва 2013 йилдан 2015 йилгача. Моуринью вакиллари аллақачон "Челси" раҳбарияти билан боғланиб, мураббийнинг эҳтимолий қайтишини муҳокама қилган. Бироқ лондонликлар жамоанинг ҳозирги пайтдаги бош мураббийи Грэм Поттерни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
Моуриньюнинг рафиқаси ва болалари ҳамон Лондонда яшагани боис мутахассис учун Англияда ишлаш устувор аҳамиятга эга. Премьер-лигага қайтишга бўлган қизиқиш ва "Рома"нинг мураббийнинг жамоадаги имкониятларни оширишга етарлича ёрдам бера олмаётганига қарамай, Моуринью Рим клубини мавсум ўртасида тарк этмайди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Comments