Latest news

00:51Сарри Римга қайтишга яқин  0 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:50ЕЧЛ финали. ПСЖ - "Интер" 2:0 (матнли трансляция)  57 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  57 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Жозе Моуриньо турк ОАВдан норози News

Жозе Моуриньо турк ОАВдан норози

"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо турк ОАВнинг ўзига нисбатан муносабатидан норози.

"Фенербахче" жадвалда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи "Галатасарой"дан 3 очкога ортда қолмоқда. Бироқ маҳаллий ОАВ мени барибир "ўлдиришмоқда". Меҳнатимни тан олинг. Жованни ван Бронкхорст билан қилган ишингизни ["Бешиктош"да ишдан бўшатилган] мен билан ҳам қилишга уринманг. Мен уч, тўрт ёки беш ойда барчасини ўзгартириб, мўъжиза кўрсата оладиган мураббийни танимайман. Ўйлашимча, ван Бронкхорст яхши ишлаган. Охирги вақтларда натижалар унчалик яхши бўлмагандир, лекин сизнинг маданиятингиз барқарорликка қаршидек. Клуб ва футболчилар ривожланиши учун уларга барқарорлик зарур. Бу нарса мураббийлар штабига ҳам, мураббийларнинг фалсафасига ҳам тегишли. Шунинг учун менга нафасимни ростлаб олиб, хотиржам ишлашга беринг. Ахир мен ўз ишимдан завқаниб ишлайман", - деди португалиялик мураббий.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика