Latest news

22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  63 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин” News

Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Суонси”га қарши баҳс олдидан жамоасидаги жароҳатлар билан боғлиқ вазиятга тўхталди.

“Погба “Селта” билан бўладиган баҳсгача майдонга қайтади. Шуни очиқ айтишим керакки, бу борада бизга омад кулиб боқмаяпти. Пол ва Валенсиянинг жароҳати бу чарчоқ аломатлари билан боғлиқ.

Ихтиёримда марказий ҳимояда тўп тепадиган учта футболчи қолди. Туанзебе, Байи ва Блинд. Менимча, Байи ва Блинд “Сити”га қарши ажойиб ўйин ўтказишди. Мен улар билан гаплашиб, ўзларини қай даражада ҳис қилаётганларини билишим лозим.

Мен ўзим ҳам машғулотларда астойдил шуғулланаяпман. Шу сабаб яна битта вариантни кўриб чиқишим мумкин. Бу Моуриньо-Туанзебе дуэти!

Битта учрашувнинг ўзида Ибрагимович ва Рохо бир хил жароҳат олишди. Смоллинг ва Жонс Англия термасидаги машғулотлардан сўнг жароҳатланишди.

Балки бу ҳолат жамоамизни янада кучайтирар. Жароҳатланганларни сафга қайтишларини кутамиз. Дастлаб Мата машғулотларга киришиши керак. Хуан ҳужум чизиғимизда ранг барангликни таъминлайди. Аммо биз ҳозир энг муҳими ва кераги марказий ҳимоячиларимизнинг сафга қайтиши деган бўлардим”, дейди португалиялик мутахассис.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика