Жозе Моуриньо Лига кубогидаги мағлубиятдан кейин "Бристоль" кийиниш хонасига кирди
22 dec 2017 19:36
News
Жозе Моуриньо Лига кубогидаги мағлубиятдан кейин "Бристоль" кийиниш хонасига кирди
Ўша учрашувнинг 90+3 дақиқасида Чемпионшип клуби аъзоси Корей Смит томонидан киритилган гол камтаргина жамоага ғалаба келтирган эди. Ўйиндан сўнг, Моуриньо Чемпионшип ҳам ажойиб мусобақа эканлигини тасдиқлаган ва рақибни ютуқлари билан табриклашга улгурганини маълум қилган эди.


Моурнинг "Бристоль" кийиниш хонасига кириши ҳақида ҳимоячи Хордур Магнуссон шундай деди: "Бу сиз олдин кўрмаган нарса ва албатта унда иштирок этиш қизиқарли.
Моуриньо кийиниш хонасига ташриф буюрди. У бизни ажойиб спектакль учун мақтади ва бизга омад тилади".

Эсингизда бўлса, Жозе Моуриньо АПЛ 16-тури доирасида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият (1:2)дан кейин ҳам рақиб кийиниш хонасига кирган ва натижада у ерда жанжал келиб чиққан эди. Бу сафар эса "Special One" шогирдларини мағлуб этган рақибни табриклаш учун ўша ишни такрорлади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments