Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  223 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Жозе Моуриньо: “Дурангларимиз жуда ҳам кўпайиб кетди” News

Жозе Моуриньо: “Дурангларимиз жуда ҳам кўпайиб кетди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Сток Сити”га (1:1) қарши кечган баҳсни таҳлил қилди.

“Бу ҳар иккала жамоа учун ҳам принципиал ўйин эди. Шу сабаб томонлар илк дақиқаларданоқ ғалаба учун ҳаракат қилишди. Аммо 25 дақиқадан кейин бир жамоа фақат ғолиб чиқиш учун, иккинчиси ҳимояланиш учун ҳаракат қилди. Мезбонлар бу вазифани аъло даражада уддалашди.

Рақиб фавқулодда маҳорат кўрсатиб бор кучи билан бизни тўхтатиб қолишга уринди. Бизда ҳам кўпчилик ҳужумларимиз аъло даражада ташкил этилди. Аммо уни якуни кутилгандек чиқмади.

Биз  ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Аммо дурангларимиз кўпайиб кетди. Рақиб дарвозабонлари бизга қарши бетакрор ўйин ўтказишмоқда.

Рунининг рекорди? Рекорд бу рекорд. Бу Англиянинг энг катта клуби ва дунёнинг энг буюк жамоаларидан бирининг рекорди.  Рунига қадар рекорд Англия футболининг афсоналаридан бирига тегишли эди. Энди эса Уэйн “Манчестер Юнайтед”нинг афсонасига айланди”, дейди португалиялик мутахассис.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика