Latest news

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  1 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  1 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  21 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади” News

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади”

Италиялик машҳур мураббий Жованни Трапаттони “Ювентус” тарихида муҳим из қолдирган мутахассислардан бири саналади.


У ўзининг автобиографик асари “Non dire gatto”нинг тақдимот маросимини Турин шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Китобнинг тақдимот маросимида у бир қатор саволларга жавоб қайтарди.


- Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Чунки айнан шу ерда ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзаларни ўтказганман. Кўпчилик билмайдиган мураббий эдим, лекин Бонипертининг кўмаги билан жаҳонга номим танилди, - дея гап бошлади Трапаттони.

- Бир неча кундан кейин сиз Қитъалараро Кубок қўлга киритилганининг 30 йиллигини нишонлайсиз. Бу сизнинг энг катта ғалабангиз бўлганми?

- Ҳа. Ўша ютуқ “Юве”ни эришилган барча муваффақиятлардан кейин жаҳон тахтига қайтарганди. Ғалабани жуда қадрлайман. Гарчи, Токиога “Эйзел”даги фожиадан кейин йўл олган бўлсак ҳам. Бироқ менга бир неча ой ичида фаолиятимдаги энг ёрқин ва энг қора лаҳзаларни бошдан кечирганимни тан олиш жуда қийин бўлган.

- “Юве” ва Турин сизга нималар берди?

- Ҳамма нарсани. Фақат шуҳрат эмас, балки пойдевор ҳам. Бу менга Германия, Австрия ва Португалияда ўзимни тутиб қолишга ёрдам берди. Бу ерда истаган жойимга кетишга ва ўз кучимга ишонишга ёрдам берган нарсага эга бўлдим.

- “Милан”дан “Ювентус” тарихига кирган бошқа бир мураббий ташриф буюрди. Аллегри сизни ажаблантирдими?

- Йўқ, у миясини яхши ишлатади ва ўйинчилик давридаёқ бу яққол кўзга ташланиб турарди.

- Уни “Кальяри”да шуғуллантиргансиз.

- Бир неча ой. Унинг “Юве”да ишлари юришаётганидан хурсандман. Дебют мавсумдаёқ Италияда барча мусобақаларда зафар қучиш ва Чемпионлар Лигасида финалгача етиб боришни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

- Бироқ танқид йўқ бўлмади. Нега?

- Жамоани ғалабалар тўлқинида қабул қилиб олсанг, осон бўлмайди. Агар юқорида бўлмасанг, “Юве” атрофида ёқимли бўлмаган ҳолат юзага келади. Лекин тизим ва жамоа характери ҳамиша ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Буни ўйинчиларнинг вазифасига нисбатан муносабатида кўряпман. Аллегрига қойил, у ақлли инсон эканлигини кўрсатмоқда.

- Нега “Ювентус” Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйнаяпти, бироқ чемпионатда бунинг акси содир бўляпти? Аввал бунинг тескариси бўларди.

- Бундан қочиш имконсиз эди. “А” серияда жамоага қарши кайфият юзага келган. Нафақат рақиблар, балки лига атрофидаги ҳолат ҳам “Юве”га таъсир ўтказяпти.

- Бунга қандай муносабатда бўлиш керак?

- “Ювентус”да бунга қарши чақилмас ген мавжуд. Шу сабабли у охиригача курашади.

- Пешқадамлардан ортда эканига қарамай, жамоада чемпионликка имконият борми?

- Ҳа, чунки мавсум энди қизиган палласига кириб бормоқда. Рақобатчилар ўртасида кам бўлмаган ўзаро учрашувлар бор. Чемпионлик тақдири ноябрда эмас, март ойида ҳал бўлади. Курашга қайтиши учун “Юве” натижаларга эришиши зарур.

- Аллегрининг қўшимча қуроли нима бўлиши мумкин?

- Мората ва унинг голни сезиш қобилияти.

- Агар Еврокубокларда 1:6 ҳисобида мағлубиятга учрасангиз нима деган бўлардингиз?

- Барча ғазабни ижобий тарафга қаратишдан бошлаган бўлардим. Жамоанинг ғурури ўзини билдириши керак: нафақат ишқибозлар ёки мураббий, балки ҳар бир футболчи топталди.

- Нега Римда мураббий бўлиш қийин?

- У ерда муҳит оғир. Шунинг учун ҳеч қачон Рим ёки Неаполда ишлашни хоҳламаганман. Йиллар давомида таклиф қилишган. Хотиним римлик бўлгани учун бундан фойдаланишга уринишган. “Совуқ” Турин яхшироқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика