Latest news

17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  1 16:50Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Жайхун" "Локомотив" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  1 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  21 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  1 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  1 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  13 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз News

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз

Бугун ўзбекистонлик футболчи Олег Зотеев таваллуд кунини нишонламоқда.

Маҳоратли ярим ҳимоячи, айни пайтда "Чоннам Драгонс" жамоаси аъзоси Олег Зотеев 31 ёшни қарши олди. 

Миллионлар ўйинидаги илк қадамларни "Пахтакор" жамоасида ташлаган Зотеев проффессионал футболчи сифатида "Олмалиқ"(ҳозирги АГМК) жамоасидаги ўйинлари орқали танилди. Игорь Шквирин қўл остида ўз ўйинини топди ва жамоанинг муҳим футболчисига айланди. Қайсидир маънода Зотеевни Шквирин кашф қилди десак муболаға бўлмайди. У олмалиқдаги фаолияти давомида олимпия ва миллий терма жамоага чақирилди. Ўнг қанотдаги ишончли ҳаракатлари ва тезкор рейдлари Вадим Абрамовнинг эътиборини тортди. Терма жамоада мураббий ўзгарганига қарамасдан мунтазам равишда таклиф этилиб борди. 2013 йилда унинг ҳаётида туб бурилиш ясайдиган воқеа юз берди. Молиявий томондан бақувват бўлган, Миржалол Қосимов бошқарувидаги "Бунёдкор" жамоасига кўчиб ўтди. 



"Қалдирғочлар" сафида ўтказган икки мавсумида у жами 50га яқин учрашувда майдонга тушди ва 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди. 2015 йилда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг таклифига кўра "темирйўлчилар"нинг футболчисига айланди. Ушбу жамоадаги беш йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди. 2016 йил жамоа билан биргаликда ОЧЛ ярим финал остонасигача етиб борди. Умуман олганда сермаҳсуллик кўрсата олди дейишимиз мумкин. Жорий йилда фаолиятида биринчи маротаба легионер мақомини олди ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади. 

Сайтимиз номидан Олег Зотеевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз! 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика