Latest news

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  8 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Жўра Хоназаров хотира турнири бўлиб ўтди News

Жўра Хоназаров хотира турнири бўлиб ўтди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Халқобод қўрғонида жойлашган стадионда 2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўзбек футболининг фидоийси Жўра Хоназаров хотирасига бағишланган турнир якунланди.
Жўра ота Хоназаров - ўзбек футболи ривожига катта хисса қўшган фидоий инсон эди. У киши қайси хўжаликда ишламасин, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини яратиб беришга катта эътибор қаратганини алоҳида таъкидлаш лозим. Тошкент вилоятининг бир қатор туманлари ҳамда Қозоғистон давлатида ҳам Ж.Хоназаров томонидан барпо этилган стадионлар ҳамон барчага хизмат қилмоқда.

Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти (директор – Т.Ташмухамедов) ташаббуси билан анъанавий мусобақа 18-марта ташкиллаштирилди. Бу йилги беллашувларда  20 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Гуруҳ учрашувлари Ғазалкент ва Қизилтоғ шаҳарлари шунингдек, Юқоричирчиқ ва Янгийўл туманларида кечди.

-Мактаб ўқувчиларинингдам олиш кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра, ёзги таътил давомида бир қатор тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, ўзбек футболининг фидоийси, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ижроқўми фахрий аъзоси Жўра Хоназаров хотирасига бағишланган турнир юқоридаги фикримни исботлайди. Гувоҳи бўлганингиздек, барча учрашувлар ўта муросасиз тарзда кечди. Ўйлайманки, бугунги турнир янги номларни кашф этишга ва шу ёшдаги терма жамоамизга муносиб номзодларни танлаб олишга хизмат қилиши шубҳасиз, - дейди биз билан суҳбатда ИБЎСМ директори Т.Ташмухамедов.

 Тошкент вилояти терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди.

Финалда  "Янгийўл" футбол мактаб-интернати ҳамда Тошкент вилояти терма жамоаси ғолиблик учун курашди. Таъкидлаш жоизки, ўйин жуда қизғин курашлар остида кечди. Иккала жамоада ҳам ўйинда ғалаба қозониш учун кўлаб голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Аммо якунда биргина киритилган гол финал тақдирини ҳал қилди. Мусобақани амалдаги чемпион сифатида бошлаган Тошкент вилояти терма жамоаси яна бир бор энг кучли эканлигини амалда исботлади.

Турнирнинг ёпилиш маросимида ўзбек футболи фахрийлари - Тўлаган Исоқов, Вячеслав Солохо, Шамил Яфаров, Николай Любарцев, Иван Шкандинлар қатнашишди.
Турнир ғолиблари ва совриндорларига диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика