Latest news

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  8 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди News

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди

2022 йилнинг январ ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ 2021 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми, мусобақада иштирок этиш ва лицензиялаш билан боғлиқ талабларнинг бажарилишини ўрганди.

Бу жараёнда "Жомбой" футбол клуби "2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти" ҳамда "Лицензиялаш регламенти"даги қатор талабларни бажармагани маълум бўлди.

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг 2022 йил 24 февраль кунидаги 02-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорга асосан умумий иш фаолияти белгиланган тартибда ташкил этилмагани, ҳужжатлар умуман юритилмаслиги, клуб фаолиятини ташкил қилиши учун офис мавжуд эмаслиги, футболчи ва мураббийлар учун иш ҳақи тўланмаслиги, бухгалтерия ҳисоби юритилмаслиги, умуман молиялаштириш манбаларига эга эмаслиги, 2021 йилда белгиланган тартибда молиялаштирилмагани сабабли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

"Жомбой" футбол клубига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилгани сабабли Самарқанд вилоятининг 2-Лига мусобақасида қатнашиш тавсия этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика