Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Жо Харт муаммолар гирдобида эди... News

Жо Харт муаммолар гирдобида эди...

Маълумки, Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» бошқарувига келгач, таркибда баъзи бир ўзгартиришларга қўл урди. Кимлардир клубни тарк этди, яна кимлардир кетганлар ўрнини тўлдирди.

Энг қизиғи, Пеп клубнинг ишонган тоғи, Англия термасининг биринчи рақамли дарвозабони Жо Хартни асосий таркибдан четлаштириб, уни захира ўриндиғига «михлади». Бу эса табиийки, нафақат жамоа ишқибозлари, балки инглиз таҳлилчиларини ҳам ҳайратга солди. Савол туғилади: Харт энди нима қилиши керак?! Ҳозирча бу аниқ эмас...

Очиғини айтиш керак, қайсидир жамоа бошқарувига Хосеп Гвардиола даражасидаги янги бош мураббий тайинланса, жиддий ўзгаришлар, албатта, рўй беради. Мисол учун, Мюнхеннинг «Бавария» клуби оддий футбол мухлиси учун юлдузли таркибга эгадек туюлсада, Пеп бу ерда иш бошлаганида ҳам маълум ўзгаришларга қўл урди. Ҳозирда эса худди шу ҳолат Гвардиоланинг янги иш жойи - «Манчестер Сити»да кузатилмоқда. Аслини олгандаку, «шаҳарликлар» 2015|2016 йиллар мавсумини ҳам жуда кўнгилдагидек ўтказишмади ва жамоанинг айрим чизиқларида муаммолар борлиги яққол кўзга ташланди. Бироқ Пеп танлаган ана шу «инқилоб қурбонлари» орасида Жо Хартнинг ҳам исми борлиги, барибир, жамоатчиликни, айниқса, клубнинг ашаддий ишқибозларини карахт қилиб қўйди. Бунақасини ҳеч ким кутмаганди...

Чиндан ҳам, «Сити» ишқибозлари бир неча мавсумдан бери шунга ишониб яшашдики, улар ёқтирган жамоа дарвозасини Англиянинг энг яхши, Европанинг энг кучли дарвозабонларидан бири қўриқлайди. Бунинг устига, «Сити»нинг уй учрашувларида стадион сухандони таркибларни эълон қила туриб, ҳар гал қуйидаги жумлаларни такрорлар эди: «Англия ва «Манчестер Сити»нинг биринчи рақамли голкипери - Жо Харт!» Албатта, бундай жарангдор таништирув ҳадеганда ёддан чиқавермайди. Аммо минг афсуски, Хосеп Гвардиола бундан мустасно. Хуллас, Гвардиола клуб бошқарувига келиши аниқ бўлганидан бери таҳлилчилар тинмай жамоанинг марказий ҳимоясида муаммолар борлиги, уларни қандай тўғрилаш мумкинлиги ҳақида роса гапиришдию, аммо Пеп энг биринчи навбатда, Жо Хартни асосий таркибдан олиб ташлаши уларнинг хаёлларига ҳам келмади.

Гвардиола бу қарорга келишига асосий сабаб сифатида, Хартнинг оёқда яхши ўйнай олмаслиги кўрсатилмоқда. Чунончи, барчага яхши маълумки, Гвардиоланинг фалсафасига кўра, унинг жамоасидаги ҳар бир футболчи, шу жумладан, дарвозабон ҳам, «тики-така»да фаол қатнашиши лозим. Худди шу ўринда Гвардиоланинг тарафида бўлган статистика шайдолари мана бу рақамларни рўкач қилишади: маълум бўлишича, Жо Харт 2012|2013 йиллар мавсумидан бери ҳимояланиш чоғида 16 марта хатога йўл қўйган. Шуларнинг 13тасида унинг дарвозаси ишғол қилинган. Аксинча, Харт­нинг ёнини оладиган статистика ишқи­бозлари эса бошқа бир рақамларни мисол қилишади: АПЛнинг сўнгги етти мавсумида Жо ўзи қўриқлаётган дарвоза дахлсизлигини 95 марта сақлаб қолган. Таққослаш учун, ҳатто энг кучли саналган Петр Чехда «қуруқ» ўйинлар сони 75тадан ошмайди. Лекин келтирилган сўнгги рақамларнинг Гвардиолага ҳеч бир таъсири бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам, мана учинчи ўйинки, Пеп асосий таркибда Вилли Кабальерони майдонга туширмоқда. Қизиғи шундаки, Харт учун энг мудҳиш хабар бу эмас - Европа ОАВлари «шаҳарликлар» дарвозасини тез орада «Барселона»дан таклиф этиладиган Клаудио Браво қўриқлаши ҳақида жар солишмоқда.

Табиийки, бундай кўнгилсиз ҳолатдан сўнг Харт жамоасини алмаштириш ҳаракатига тушиб қолди ва у тез орада «Сити»дан кетиши ҳақида айрим жамоадошларини, шунингдек, агентини ҳам огоҳлантиришга улгурди. Нафсиламрини айтганда, Англиянинг биринчи рақамли дарвозабони захира ўриндиғида ўз навбатини кутиб ўтиришга мажбур эмас. Бунинг устига, Гвардиола  Хартни АПЛ янги мавсумининг илк ўйинидаёқ назардан четда қолдирди. Энди унинг ҳолатини тасаввур қилиб кўринг: юз минглаб мухлислар биринчи турда сени майдонда кутиб туришса-ю, мураббийнинг қарори билан ўйинни захира ўриндиғида кузатсанг. Жо худди шундай ўта ноқулай ҳолатда қолди...

Шубҳасиз, тез орада Харт «Сити»ни тарк этсаю, унинг ўрнига таклиф этилган голкипер ишончни оқламаса, жамоа ишқибозлари дарҳол Гвардиолани танқидларга кўмиб ташлашади. Демак, каталониялик мутахассис қайсидир маънода, шундай қўпол йўл танлаш орқали, манчестерлик мухлар орасидан душман орттиришга ҳам улгурди, ҳисоб.

 Очиғини айтганда, Гвардиола томонидан очиқ-ойдин амалга оширилган иш, яъни Хартнинг асосий таркибдан четда қолиши ниҳоятда қўпол қарор бўлди. Зеро, Жо яқин-яқингача клубнинг ҳам АПЛдаги, ҳам ЕЧЛдаги ишонган тоғларидан бири эди. Бироқ бизга маълумки, Гвардиола дунёдаги энг ўжар ва энг қайсар мутахассислардан бири ва уни фикридан қайтариш - ўта мушкул вазифа. Агар вазият шундай давом этадиган бўлса, Пеп ҳеч қачон Жога ишонч билдирмайди. Шундай экан, сиз билан биз 15 октябрь куни Хартни «Этихад» стадионида, «Эвертон» клуби либосида кўриб қолсак, ажабланмаслигимиз лозим. Шунингдек, Жо 31 декабрь куни Гвардиола ва унинг жамоасини «Энфилд Роуд»да Янги йил билан табриклаши ҳам ҳеч гап эмас. Нима ҳам дердик, бу - Англия премьер-лигаси. Бу чемпионат ҳеч бир мусобақага ўхшамайди. Айнан шунинг учун ҳам барча АПЛни яхши кўради, унинг ҳар бир турини сабрсизлик билан кутади. Кузатишда давом этамиз...

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика