Latest news

08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  0 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Жо Коул 37 ёшда фаолиятини якунлади News

Жо Коул 37 ёшда фаолиятини якунлади

Tags :  Жо Коул
"Вест Хэм", "Челси" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Жо Коул фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Хавбекнинг сўнгги клуби "Тампа-Бэй Раудис" клуби эди. У "Ливерпуль", "Лилль", "Астон Вилла" ва "Ковентри Сити" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Жо Коул Англия терма жамоаси сафида кетма кет учта жаҳон чемпионатида ва битта Европа чемпионатида иштирок этган: 2002, 2006 ва 2010 ҳамда Евро-2004. У "Челси" сафида уч марта Англия чемпионати ғолиби бўлган ва мамлакат Кубоги ҳамда Суперкубогида зафар қучган.

"20 йиллик профессионал фаолиятимдан сўнг бутсамни михга илиш вақти келди. Еттита клуб сафида 716та ўйин, 104та гол. Бундан ташқари Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишдек бахтга муяссар бўлганман. Келажакда мураббий бўла олишимни ҳис қиляпман" - дейди 37 ёшли футболчи.


Муваффақиятлари

Интертото Кубоги соҳиби (1): 1999.

АПЛ чемпиони (3): 2004/05, 2005/06, 2009/10.

Англия Кубоги соҳиби (3): 2007, 2009, 2010.

Англия футбол лигаси кубоги (2): 2005, 2007.

Англия Суперкубоги соҳиби (1): 2005


Шахсий совринлари

"Вест Хэм"да йил футболчиси (1): 2003

"Челси" мухлислари овози бўйича йил футболчиси (1): 2008

АПЛда ой футболчиси (1): Март 2005

ПФА йил жамоаси аъзоси (1): 2006

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика