Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ж.Корея Кубоги. Ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётган беш клубдан учтаси чорак финалга чиқди News

Ж.Корея Кубоги. Ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётган беш клубдан учтаси чорак финалга чиқди

Жанубий Корея Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Рустам Ашурматов ўйнаётган “Кванджу” ўз майдонида “Канвон”га 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан муддатидан олдин ҳайрлашди. 

Жамшид Искандеров ҳаракат қилаётган “Сеонгнам” сафарда “Тэгу”ни пенальтилар сериясига кўра таслим этишга (1:1, пен – 4:2) эришди.

Икромжон Алибоев ўйнаётган “Сеул” эса бир киши кам бўлиб меҳмонда “Тэджон Ситизен” (2:1) устидан қўли баланд келган.

Шунингдек, Достон Турсунов жамоаси ҳам кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этди. “Бусан И'Парк” “Сувон Сити” устидан минимал (1:0) ғалабага эришди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Олег Зотеев ҳаракат қилаётган “Чоннам” клуби эса экстра таймларда “Чонбук Моторс”га (2:3) ютқазди.

Шундай қилиб, кубок чорак финалига қуйидаги жамоалар йўл олди:

“Сеул”, “Поханг Стилерс”, “Ульсан”, “Бусан И'Парк”, “Сеонгнам”, “Сувон Блюуингс”, “Чонбук Моторс”, “Канвон”.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика