Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди News

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, клуб футболчиларини бу каби тест-синовларидан ўтказиш ўзбек футболида илк марта амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар футболчилар жисмоний ҳолатини яхшилашга, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлашга хизмат қилади.

Суперлига клублари футболчиларидан қуйидаги тест-синовлари олинмоқда:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест (Yo-yo тест ҳар 20 метрда жойлашган фишкалар оралиғида сигнал бўйича югуриш машқлари)

Кечада "Олмалиқ" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширди. Қолган жамоалар қуйидаги жадвал бўйича тест-синовлардан ўтишади:
"Машъал" - 20.12.2017
"Қўқон-1912" - 21.12.2017
"Навбаҳор" - 22.12.2017
"Цементчи" - 23.12.2017
"Металлург" - 25.12.2017
"Бухоро" - 25.12.2017
"Пахтакор" - 26.12.2017
"Бунёдкор" - 26.12.2017
"Қизилқум" - 27.12.2017
"Насаф" - 28.12.2017
"Локомотив" - 29.12.2017

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика