"Жирона" спорт директори: "Мақсадимиз ўзгармаган: Ҳали ҳам Ла Лигада жон сақлаб қолиш"
		
		14 nov 2023 09:48
        News	
	 
				 
				"Жирона" спорт директори: "Мақсадимиз ўзгармаган: Ҳали ҳам Ла Лигада жон сақлаб қолиш"
"Жирона" спорт директори Кике Карсель жамоанинг жорий мавсумдаги ажойиб ўйинларидан сўнг ҳали ҳам клубнинг ўтаётган мавсумдаги мақсадлари ўзгармаганини маълум қилди.
			“Мавсум бошланишидан олдин ўз олдимизга қандай мақсад қўйган эдик ва ҳозир қандай мақсадни қўйганмиз? Мақсадимиз мавсум бошланишидан олдингидек - Ла Лигада жон сақлаб қолис. Биз тўғри йўлда қолишимиз керак. Агар турнир жадвалида биринчи ўринда қолишда давом этсак, ўз олдимизга янада юқори мақсадларни қўямиз.
Ла Лигада қолиш учун 42 очко тўплашимиз керак. Бу натижани биринчи навбатда ҳал қилишимиз лозим. Кейин эса Еврокубоклар ҳақида ўйласак бўлади. Еврокубокларга чиқиш жамоамиз учун жуда қувончли воқеа бўлади. Бироқ биз осмонларга учмаслигимиз керак ва кейинги ўйинлар ҳақида бош қотиришимиз лозим", - деди Кике Карсель.
Маълумот учун, "Жирона" Ла Лиганинг 13-туридан сўнг 34 очко билан турнир жадвалини бошқариб келмоқда.
            Link            :         
                    Source                : championat.com
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments