Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Жим Рэтклифф Эрик тен Хагни қўллаб-қувватлайди News

Жим Рэтклифф Эрик тен Хагни қўллаб-қувватлайди

"Манчестер Юнайтед"нинг янги акциядори Жим Рэтклиифф жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагни қўллаб-қувватлайди.

"The Guardian" хабарига кўра, агарда жамоанинг натижалари жуда ёмон, провал ҳолатга келиб қолмаса, мураббий истеъфога чиқарилмайди. Айни дамда Жим Рэтклифф ҳамда Дэйв Брейлсфорд трансферлар сиёсатини тўлиқлигича қўлига олган. Улар аввалига ўзгаришларни назорат қилишлари керак. Шундан кейин улар бош мураббийга вазифа юклайди.

Жим энг аввало ўзи сармоя киритадиган футболчилар, мураббийлар штаби, ишчи-ходимларни синовдан ўтказади. Улар Англия чемпионлиги йўлига қайтиш, Европада топ-жамоа бўлиш амбицияларини тушунтириб, бирга ишлай олиши мумкинлигини кўриб чиқади.

Жуда катта тахлиллардан кейингина тен Хагнинг келажаги борасида қарор қабул қилинади.

Олдинроқ тен Хаг ҳамда Рэтклифф ўзаро учрашгани борасида маълумотлар тарқаганди. Мураббийнинг ўзи бунга ижобий жавоб берганди: "Барча саволларда бир хил фикрладик. Менимча, ишлашда давом этаман".

Айни дамда "Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 31 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ЕЧЛ ва Англия Лига Кубогидан чиқиб кетиб бўлди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика