Latest news

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  6 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12

Жибриль Сиссе панжара ортида ўтириши мумкин News

Жибриль Сиссе панжара ортида ўтириши мумкин

Франция терма жамоаси собиқ юлдузи Жибриль Сиссе бир йиллик қамоқ ва катта жаримага тортилиш эҳтимоли бор. У қонунни бузганликда гумон қилинмоқда.

"RMC Sport" нашрининг ёзишича, Бастия шаҳри суди Жибрилга қарши айблов эълон қилган. Собиқ футболчи солиққа оид фирибгарлик, бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ва корпоратив қонунчиликни суиистеъмол қилишда гумонланган. Агар суднинг гумонлари тасдиқланса, Сиссе 100 минг евро жарима тўлайди ва бир йилга қамалади.

Эслатиб ўтамиз, Жибриль профессионал фаолиятини 2021 йилда якунлаганди. Сиссе фаолияти мобайнида 609 ўйин ўтказиб, 272 та гол урган. Собиқ ҳужумчи кўп сонли клубларда ўйнаган, аммо Англиянинг "Ливерпуль" ва Франциянинг "Марсель" клубларидаги ўйинлари билан ёдда қолган. Бундан ташқари, франциялик футболчи терма жамоа сафида 41 та ўйин ўтказган.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика