Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади News

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади

Tags :  JFL-Tashkent
Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL-Tashkent" болалар футбол клуби очилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Европа методикасини илгари сураётган клуб, ўз олдига Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига истеъдодларни тайёрлаб беришни мақсад қилган.

Унда 3 ёшдан 7 ёшгача битта цикл, 7 ёшдан 11 ёшгача битта циклда таълим жорий қилинади.

Жойлар чегараланган. 7-11 ёш оралиғидаги болалар учун бор йўғи 60та ўрин. Қолган 9та ўрин гранд асосида тақдим этилади.

2006-07 (23)

2007-08 (23)

2009-10 (23)

Барча тоифадаги машғулотлар шартнома тўлови асосида бўлади. 7-11 ёш вакиллари учун 3 тадан гранд (бепул) ажратилади. У истеъдодли тарбияланувчилар учун тақдим этилади.

Ўзбекистондаги мураббийлар малакасини ошириш борасида, ОФК инструктори Ислом Аҳмедов шуғулланади. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтадилар. Шу билан бир қаторда, немис мутахассислари истеъдодларни саралаш учун пойтахтимизга ташриф буюрадилар. 

"НБУ Осиё" спорт аренаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лойиҳада фарзандингиз нафақат футбол, балки, спортнинг сузиш, теннис, акробатика, шаҳмат, енгил атлетика турлари билан ҳам шуғулланади. Ундан ташқари, клуб фарзандингизни мактабдаги таълим олиш жараёнини ҳам жиддий назорат қилади. Статистикага кўра футбол клубларидан тарбия топаётган ўсмирларнинг 10% кейинчалик футболчи бўлиб ўз йўлини топади. "JFL-Tashkent" фалсафасига кўра, футболчи бўла олмаган бола ҳаётда бошқа касб билан ўз ўрнига эга бўлиши лозим. 

Клуб аъзолари ҳар ойнинг биринчи шанбасида маданият кунини ўтказадилар. Унда болалар ёзувчилари иштирокидаги учрашувларда иштирок этадилар. Музей ва театрга ҳамда тарихий обидаларимизга (Самарқанд, Бухоро...) саёҳатлар амалга оширилади.

4 март куни 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар машғулотларни бошлайдилар. 

1 апрель куни катта ёшдаги футболчилар ўз юришларини бошлайдилар.

29 март куни мактабнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган юлдузларимиз қатнашадилар.

Бизнинг шиор, Сизнинг фарзандингиз, бизнинг фарзандимиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699 (соат 10:00дан 20:00га қадар)

"JFL-Tashkent" ижтимоий тармоқларда:

Facebook: "JFL-Tashkent" 

Telegram: "JFL-Tashkent" 


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика