Latest news

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

Жезуалду Феррейра: "Гуруҳда вазият чигаллашди" News

Жезуалду Феррейра: "Гуруҳда вазият чигаллашди"

ОЧЛ 3-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Жезуалду Феррейра иштирок этди.

- Кеча айтиб ўтганимдек жуда қийин ўйин бўлди. Бугунги баҳс жуда чиройли ўтди. Томошабинлар билан тўлиб тошган стадионда ўйнаш ёқимли бўлди. Айнан шундай муҳитларда ОЧЛда ўйнаётганингни тўлиқ ҳис этасан. Осиё чемпионлар лигасида Қатар чемпионатидан фарқли равишда жамоалар асосан жисмоний жиҳатга эътибор қаратишади. Бугун майдонда ҳақиқий жанг кечди. Ўйлашимча, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Аммо бизга гол уриш насиб этмади. Хави ҳамда марказий ҳимоячимизнинг йўқлиги билинди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўла олмайди. "Насаф" қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйнади ва ғалабага эришди. Ушбу муваффақият билан рақибни табриклайман.

Мағлубиятга нима сабаб бўлди? Баъзида жамоалар ўзининг футболини намойиш эта олмайди. Бугун бизда шундай ҳолат кузатилди.

Гуруҳдаги вазият исталган пайт ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда бизнинг "квартет"да вазият анча чигаллашди. Ўйлашимча, "Ал Садд", "Персеполис" ва "Насаф" жамоаларининг гуруҳдан чиқиш имкониятлари тенг. Буёғига кураш янада қизғин ўтади.  Кўп нарса "Ал Васл"га ҳам боғлиқ. Амирликларга қарши ким яхшироқ ўйнай олса, ўша жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин ошиб кетиш эҳтимоли юқори.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика