Latest news

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  2 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  13 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Жезуалдо Феррейра: "Пахтакор" жисмонан ҳозир "Ал Садд"дан кучли" News

Жезуалдо Феррейра: "Пахтакор" жисмонан ҳозир "Ал Садд"дан кучли"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Жезуалдо Феррейра ва футболчи Педро Мигель қатнашди.

"Эртага осон бўлмаган қийин ўйин кутиб турибди. Стадионни кўриб чиқдик, ажойиб ҳолатда. Бу ерга ғалаба учун келганмиз. Тўғри бизда тикланиш учун камроқ вақт бўлгандир, аммо таркибдаги барча футболчиларни "Пахтакор" билан ўйинга тайёрлаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик", - дейди Жезуалдо Феррейра.

"Бош мураббий айтганидек қийин ўйин кутиб турибди. Ғалаба учун тўғри йўлдамиз деб ўйлайман. Эртага ғалаба қозонсак, Дохада ҳам шу жамоага қарши ўйнаймиз ва ўзимизни яхшироқ ҳис қилишимиз мумкин", - дейди Педро Мигель.

- Жамоа ўтган ҳафтада Қатар чемпиони бўлди. Чемпионлик нишонлангани сизларга таъсир қилмайдими?
- Тўғри Қатар чемпиони бўлдик ва яхши кайфиятда Тошкентга етиб келдик. Ўтган йил эса Қаршига келишдан оллдин эса муҳим ўйинни ютқазиб қўйгандик. Ҳозир вазият бошқача.

- Эртага яхши шаклланган жамоага қарши ўйнайсизлар. Қандай натижа кутаяпсиз?
- Жавоб бериш учун осон савол бўлди. Сен тўп билан ва тўпсиз қолганингда нима қилишинг. Тўп бизда бўлганида жуда яхши жамоага айланамиз. Ўз навбатида "Пахтакор" ҳам тўпни ўзида сақлаб турганида яхши ўйнайди. Қолаверса рақибимизнинг жисмоний ҳолати жуда яхши. Биз эса августда мавсумни бошлаганмиз ва январь ойида кўплаб футболчиларим Осиё Кубогида иштирок этишди.



- "Ал Садд" Қатар чемпиони сифатида илк учрашувни ўтказади. Ўша чемпионликни ОЧЛда қандай давом эттирмоқчисизлар?
Педро Мигель:
- Бош мураббий айтиб ўтди, Қатар чемпионлиги бизга қўшимча куч беради. Эртага ўша куч билан ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор"нинг кучли томонларини айтиб ўтдингиз, рақибнинг кучсиз томонлари нимада?
- Буни жиддий сўраяпсизми? Шундоқ ҳам "Пахтакор" тўп билан яхши жамоа эканлигини айтдим. Менимча шуларни ўзи етарли бўлди.

- Араб клублари ОЧЛда сафарда ва уйда турлича жамоага айланишади. Уйда жуда кучли, сафарда эса кучсизроқ. Масалан, ўтган йил жамоа "Насаф"га ютқазиб қўйганди, мана бу йил "Ал Аҳли"га ҳам мағлуб бўлдинглар. Бу нима билан боғлиқ?
- Ўтган йилга нисбатан ўсишга эришдик. Эртага тахминан 20-25 минг мухлис келади. Бу эса "Пахтакор"нинг қўшимча ўйинчисига айланади. Биз эса ўз уйимизда 1000 нафарга ҳам етмайдиган мухлислар қаршисида ўйнашимиз мумкин. Бундан ташқари футболда жамоалар иккита тўп берилмайди. Яъни рақиб ҳам ўз ўйинини намойиш этади ва гол уришга ҳаракат қилади.

- Саад Ал Шиб ва Абдулкарим Ҳассан ҳақида нима дея оласиз?
- Иккинчи дарвозабон Мешал яхши ўйнамоқда. Абдулкарим эса жароҳат олгани учун майдонга тушмайди. Бу икки футболчининг ўйнамаслиги "Пахтакор"га совға.

- Хави Тошкентга келди. У майдонга тушадими ёки турист бўлиб келдими?
- Эртага у майдонга тушади. Хурсандмисиз? (кулади).



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика