Latest news

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  9 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  4 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Жеймс Милнер 33 ёшида ҳам ажойиб жисмоний ҳолатга эга (ФОТО) News

Жеймс Милнер 33 ёшида ҳам ажойиб жисмоний ҳолатга эга (ФОТО)

Ҳатто машина ҳам 33 ёшида тўхтайди.

Жеймс Милнер – Юрген Клопп бошқараётган "Ливерпуль"нинг рамзларидан бири. Қачонки, курашиш босим ўтказиш ва жисмоний машқларни 5 баҳога топшириш керак бўлса, ҳар доим буни Жеймсдан ўрганиш керак.

Шундай бақувват қўллар фақат машқлар натижасида юзага келган деб ўйлайсизми? Мана Жеймс Мадриддаги ҳакам ҳуштагидан кейин "Ливерпуль"нинг ЕЧЛда қўлга киритган совринлар сонини кўрсатмоқда.

Милнер - машина

Ўтган мавсум Жеймс Милнер 90 дақиқа югуриш бўйича АПЛнинг барча ўйинчилари орасида иккинчи ўринни эгаллади – у ҳар доим ҳам асосий таркибда тушмаган, лекин жуда шиддатли югуришни амалга ошира олган (12,68 км 90 дақиқада). Уни фақат "Вулверхэмптон" клубининг 19 ёшли футболчиси Морган Гиббс-Уайт ортда қолдирган. Факт шуки, ўтган мавсум Милнер 1786 дақиқа ҳаракат қилди, Гиббс эса 1136 дақиқа камроқ.

Бундай ҳажмдаги ишни ишониб бўлмас жисмоний тайёргарликсиз амалга ошириб бўлмайди. Милнер таътилни жуда тез якунлади ва севимли ишига қайтди.



"Ливерпуль" футболчиларининг таътилдан сўнг биринчи топширадигани - бу лактат тести ҳисобланади. Бу чидамликлик бўйича организмни текширувдан ўтказадиган оғир тестлардан бири: футболчилар майдонни айланиш давомида тезликни босқичма-босқич ошириб боришади, кейин маълум вақт оралиғғида қон намунаси олинади. Агар чарчаган бўлсангиз, эшиклар сиз учун "очиқ бўлади".


Чарчамаган бўлсангиз, тест давом эттирилади. Шу жараёнда ким охирги бўлиб қолса, ўша футболчи ғолиб саналади. 2015 йилдан бери (Милнер "Ливерпуль" сафига ўтган) бу тестда фақат Жеймс ғалаба қозонмоқда. Сабаби у ушбу кичик чидамлилик текшириладиган мусобақада 33 ёшли англиялик охирига қадар бора олади. Бу йил Милнер билан Фабиньо, Жо Гомез, Адам Лаллана, Жоэль Матип ва Алекс Окслейд-Чемберлен биргаликда югуришди. Гомез ҳаммада охирига қадар боришга уринди, аммо Милнер қийинчиликсиз яна ғолиб чиқди.



TalkSport 2 журналисти Жэк Гилл твиттер саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирган:

Ҳаётда 3 та нарсадан қочиб қутулиб бўлмайди:
1. Ўлим
2. Солиқлар
3. Милнернинг лактат тестда ғолиб бўлиши

Бундан таассурот шуки, Жеймс яна 2 кун давомида майдонни шу тарзда кесиб ўта олади. Лактат тестнинг тўлиқ You Tube да кўришингиз мумкин. Милнернинг жамоадаги шериклари ва ҳатто Юрген Клопп ундан илҳомланади: "Фақат спортда 33 ёш қария инсондек кўрилади. Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда. Мен "Ливерпуль"да эканман, Милнердек ўйинчига ҳар доим жой топилади. У каби ўйинчисиз, футболда муваффақиятга эриши имконсиз", - дейди Клопп.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика