Latest news

17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  4 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  3 16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  3 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  9 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  1 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  23

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби News

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби

Англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади.

Бу хабарни ёзиш мен учун жуда оғир. Аввало Дортмунднинг "Боруссия"сига менга қилган барча яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар катталар сингари тажрибаси бўлмаган 17 ёшли йигитчага ишонч билдира олишди. Ушбу афсонавий клубга бўлган муҳаббатимни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Стадионга илк бора кирганимда, ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Кейинчалик "Боруссия"га ўтиш учун тўғри қарор қабул қилганимни англадим. Клуб билан алоқадор бўлганларнинг барчаси мени бағрини очиб кутиб олишди. Германияга кўчиб ўтиш нафақат футболга, балки янги турмуш тарзи ва янги маданиятга мослашишни тақозо этарди.


Баъзилар Буюк Британияни 17 ёшда тарк этиш катта таваккал деб ўйлашди, чунки мен нафақат чет элда ўйнашим, балки ўз уйим ва оиламни тарк этишим керак эди. Мен ҳар доим ўз истеъдодимни дунё миқёсида намойиш этишни хоҳлар эдим ва "Боруссия" менга бундай имкониятни яратди, бунинг учун мен улардан доимо миннатдорман. Барча ходимларга, мураббийларга, умуман клубда ишлайдиган барчага клубда менга ғамхўрлик қилганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчангизни жуда соғинаман.

"Боруссия" футболчиси билан бир майдонда ўйнаш мен учун шараф. Иқтидорли футболчилардан кўп нарсаларни ўргандим. Яхшироқ ўйинчи бўлишимга ва футболни юқори даражада тушунишига ёрдам берганингиз учун ташаккур.

Сиз кичкина болакайнинг орзусини амалга оширдингиз. Мени бугунги даражага олиб чиқдингиз. Бу ёшимда жуда тез тажриба орттирдим ва тарихий марраларни забт этдим. Ушбу клуб менга ҳар бир бола орзу қиладиган Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятини берди. "Боруссия" менга ҳам ўз терма жамоам учун ўйнаш имкониятини берди. Мен бу клубдан жуда катта қарздорман. Сизга раҳмат. Германия кубоги финалида ғалаба қозониш "Боруссия"даги фаолиятим учун ажойиб якун бўлди.


Дортмунд ҳар доим менинг бир қисмим бўлиб қолади ва мен уни ҳар доим соғинаман, яхши кўраман ҳамда клубга, жамоанинг барча аъзоларига ва айниқса мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Умид қиламанки, ушбу қароримни тўғри қабул қиласиз. Дўстликнинг энг чиройли қисми бу тушунишдир.

"Боруссия"га катта раҳмат!

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика