Latest news

23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  3 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  18 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди" News

Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"

"Челси" сафига яқинда келиб қўшилган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо бир қизиқ интервью берди.

"Челси" билан барча ҳужжатлар имзолангач, Санчо "аристократлар" афсоналари Дрогба ва Лэмпардни болаликдаги энг севимли футболчилари деб атади.

Умумий ҳисобда Дрогба ва Лэмпард "Челси" либосида 1 029 та ўйинда майдонга тушиб, 375 та гол урган ва 212 голли узатма берган. Шу тариқа, бу икковлон клуб тарихининг энг муваффақиятли даврларидан бирида бевосита иштирок этган ҳамда бир неча бор Премьер-лига ва ички кубокларда зафар қучган, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси бош совринига ҳам эга чиқишган.

Эндиликда Санчо ўша машҳур дуэтнинг муваффақиятларини такрорлашга уриниб кўради.

"Бу ерда эканлигимдан жуда бахтлиман. Лондон - мен ўсган шаҳар ва бу ерга қайтишдан хурсандман.

Барчаси мураккаб эди ва трансфер ойнасининг охирги кунида ҳал бўлиши зарур эди. Бироқ барчаси кўнгилдагидек ўтди ва ваниҳоят бу амалга ошганидан жуда мамнунман.

"Челси" - бу буюк клуб. Биласизми, болалигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим бўлган. Энди эса худди улар каби шу клуб сафида тўп тепиш имкониятига эгаман. Бу ажойиб туйғу".


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика