Latest news

20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  17 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  22 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  20 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан News

Жеррард мен ўйлагандек инсон эмас экан

3 йил аввал Умар Садик А Серияда "Рома" таркибида гол урди, лекин фаолиятида кутилганидек мунтазам ўсиш юз бермади.

Ҳозирда нигериялик футболчи ҳамон Рим клубига тегишли, аммо "Перужа"да ижарада тўп тепади. Мавсумнинг биринчи ярмида у Стивен Жеррард бошчилигидаги "Рейнджерс"да ўйнади ва бор йўғи 4 маротаба майдонга тушди.

Садик Шотландияда бўлган ишлардан жуда хафа бўлган.

"Жеррард – умуман мен ўйлагандек инсон эмас экан".

Аввалига "Рейнджерс"га ўтишга иккилангандим. Лекин у мени кўндирди, кунига 3-4 марта қўнғироқ қилиб, менга ишонишини, иқтидоримни юзага чиқаришим, футболчи сифатида ўсишимда ёрдам беришини айтди. Охир-оқибат клубга ижара асосида кўчиб ўтдим. Улар мен билан бир вақтнинг ўзида яна бир ҳужумчи билан ҳам шартнома имзолашди – Кайл Лафферти. Шундан кейин аҳвол ёмонлаша бошлади.

Кутилмаганда, менга биринчи жамоанинг кийиниш хонасидан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтишди. Мен ёш болалар билан кийим алмаштирадиган бўлдим. Орадан бир неча кун ўтиб, машғулот марказидаги машиналар тўхташ жойига автомобилимни қўймаслигимни талаб қилишди. Мен ўзимни ерга урилгандек ҳис қилдим. Нимага бундай қилишаётганини, гап нимада эканини сўрардим, аммо ҳеч ким жавоб бермасди.

Бир куни инстаграмда лайк босганим учун менга 20 минг фунт жарима солишди. Ахир бу аҳмоқлик эмасми?! Биласизми, улар декабрь ойи учун маошимни ҳали ҳам беришмаган...

Ижара муддати ўз ниҳоясига етганидан сўнг, Жеррард ҳаттоки мен билан хайрлашгани ҳам йўқ. Унинг фаолияти қандай бўлади, буни билмайман. Лекин ундан буни кутмаган эдим", — дейди Умар Садик.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика