Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  3 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

Жером Этаме: "Қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман" News

Жером Этаме: "Қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман"

Бугун Тошкент вақти билан 11:00да Ўзбекистон - Камерун ўртоқлик учрашувига старт берилади.

Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўтадиган мазкур баҳсга қизиқиш катта. Ҳар ҳолда терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққан жамоага қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйин олдидан "Локомотив"нинг камерунлик легионери Жером Этаме фикрлари билан қизиқдик. 

- Жэром, Ўзбекистон ва Камерун миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикринг? 

- Қизиқарли учрашув кутяпман. Ҳар икки жамоада яхши футболчилар йиғилган. Бу ерда тўп тепаётганим учун Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган футболчиларни ҳам биламан. Менимча, яхши ўйин бўлади. Камерун терма жамоаси кучли, биз Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Лекин бош мураббий бугунги ўйинга иккинчи таркибни қўйса керак. Чунки терма жамоа Жанубий Кореяга кетишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мураббий Ригобер Сонг иккита таркибни синаб кўришни режа қилаётганини айтганди. Шундан келиб чиқиб 27 сентябрь кунги Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга кучли таркибни ўйнатса керак.


- Сенингча, ҳисоб қанақа тугайди? 

- Тахмин қилиб кўраман, ўйинда Камерун 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки биз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўряпмиз. Мундиал стартига оз қолган бир пайтда ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 


- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикринг қандай? 

- Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоангиз кучлилар билан қанча кўп ўйнаса, шунча яхши. Терма жамоа фақат шу орқали кучайиб боради. Жамоангиз сафида кучли футболчилар кўп: ўзим танийдиганлардан Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Фаррух Сайфиев ва бошқаларни айтишим мумкин.


- Бу ўйинлардаги натижа Камерун термаси бош мураббийи фаолиятига таъсир қиладими? 

- Камерунда футболга эътибор жуда юқори. Терма жамоа ҳатто ўртоқлик учрашувида натижа кўрсата олмаса, мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Агар Ўзбекистон ва Жанубий Корея билан ўйинларда салбий натижа қайд этсак, табиийки Ригобер Сонгга қийин бўлади. Уни кетсин деганлар ҳам чиқиб қолади. Шу боис Камерунда мураббийлар доим босим остида юради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика