Latest news

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  5 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман" News

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман"

Ўтган мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказган камерунлик ҳужумкор ярим ҳимоячи чемпионат якунида эркин агентга айланди.

"Темирйўлчилар" сафида Суперлига ва Кубок ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда жами 31 учрашувда иштирок этиб, 8та гол урган Жером Этаме сайтимизга берган интервьюсида янги мавсумни ҳам шу ерда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди. 

- Жером, ишлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси яхши. Оилам даврасида қишки таътилни ўтказяпман.


- Ўтган йил сиз учун қандай ўтди?

- "Локомотив"да ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Янги жамоада 8та гол урдим, менимча, биринчи мавсум учун бу яхши натижа бўлса керак. Афсуски, "Локомотив"нинг Пролигага тушиб кетгани яхши бўлмади. Бундан ҳаммамиз қаттиқ хафа бўлдик, лекин бу - футбол. Чемпионат тугагач, эркин агентга айландим. Уйга кетиб бироз ҳордиқ чиқардим, сўнгра яна Тошкентга қайтдим. Келганимга тўрт кун бўлди. 


- Қайтишингизга қараганда яна қолиш ниятингиз борми?

- Тўғриси, мен ҳам шу мақсадда қайтдим. Ўзбекистонда камида яна бир йил футбол ўйнамоқчиман. Бу ер менга жуда ёқади, футбол даражаси баланд, қолаверса аёлимга ҳам ёқади.


- Олдингизда вариантлар борми? Кейинги режалар қанақа?

- Таклифлар четдан бор, лекин айтиб ўтганимдек, ҳеч бўлмаса яна бир йил Ўзбекистонда қолиб футбол ўйнамоқчиман. Тўғриси, мен ҳали ўз сўзимни айтганим йўқ. Шу боис четдан бўлаётган таклифларга кўп эътибор бермаяпман. Ўзбекистонда қолиб Жером Этаме қандай футболчи эканлигини кўрсатишни хоҳлайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика